pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимизда яна мағлубият
08.09.2016 19:34

Ёшлар биринчилигининг навбатдаги турида ёш “навбаҳор”чилар “Олмалиқ” жамоасидаги тенгқурлари билан баҳс олиб боришди. Учрашувнинг дастлабки қисмида олмалиқликлар ташаббусга эришишди. Бунинг натижасида меҳмонларда гол уриш учун икки бор яхшигина имконият юзага келди. Корнийчук маҳоратини намойиш этиб, дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди. Биринчи бўлимнинг учдан бир қисми ортда қолган вазиятда эса иқтидорли ёшларимиздан бири Аҳмад Мамадалиевда ҳисобни очиш имкони юзага келганди. Аммо, футболчимизнинг ўткир бурчак остидан йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Орадан бироз вақт ўтгач Билол Шарофиддиновнинг 23 метрлардан тепган тўпи дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
24-дақиқага келиб эса учрашувда ҳисоб очилди. Шаҳбоз Умаровнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Тимур Эргашев боши билан “Навбаҳор” дарвозасига аниқ йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ёшларимиз вазиятни ўнглаш мақсадида ҳужумкорликка зўр беришди. Аммо, танаффусга қадар “Олмалиқ” дарвозасига йўл топишни имкони бўлмади. Учрашувнинг иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа вакилларида ҳам ҳисобни ўзгартириш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, гол уриш ҳеч кимга насиб этмади. Биринчи бўлимда урилган ягона гол “Олмалиқ” ёшларига ғалаба келтирди. Ушбу мағлубиятдан кейин ёшларимиз мусобақа жадвалида ўз ўрнини “Металлург” жамоасига бўшатиб беришга мажбур бўлиб, бешинчи поғонадан жой олишди.
“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 0:1 (0:1). 8 август. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ислом Носиров, Абдураҳим Жаббаров, Аъзам Ражаббаев.
Назоратчи – Алишер Абдуллаев.
“Навбаҳор”: 12. Александр Корнийчук, 2. Азизбек Мамазойитов, 4. Билол Шарофиддинов (10. Владислав Нуриев, 31; 72. Хусан Ғаниев, 64), 5. Ҳожиакбар Юнусов, 8. Босит Раҳимов, 11. Аҳмаджон Мамадалиев (9. Ислом Абдуқодиров, 54), 15. Жавоҳир Олимжонов, 17. Азизбек Турғунбоев (7. Акбаршо Рашидханов, 77), 18. Ғолиббек Каримов (6. Акбарали Холдоров, 40), 19. Шоҳжаҳон Аббосов, 20. Ғайрат Жўраев.
“Олмалиқ”: 12. Роман Абдулов, 2. Амирхон Иброҳимов, 4. Азизбек Суюнов, 6. Раҳматилло Бердимуродов (3. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 46), 9. Тимур Эргашев, 10. Фарҳод Имамов (5. Баҳодир Ғаниев, 81), 11. Шаҳбоз Умаров (14. Фарруҳ Содиқов, 69), 13. Отабек Валижонов (7. Достон Абдураҳмонов, 46), 17. Миржалол Мирюсупов, 18. Жасурбек Умаров, 23. Тимур Усманов (8. Шаҳбоз Тожибоев, 46).
Гол: Т.Эргашев (24).
Огоҳлантиришлар: Ҳ. Юнусов (84), И. Абдуқодиров (86) - О.Валижонов (39), Ф.Имамов (44), А.Ҳожиакбаров (60), Ш.Тожибоев (90+3).

 

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги,

1/8 финал

23.05.2017


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ