pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Шўртан” – “Навбаҳор”: Учрашувдан сўнг
25.08.2016 23:58

“Шўртан” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Навбаҳор” бош менеджери Равшан Бозоров журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: - Бугунги учрашувнинг биринчи бўлимида “Шўртан” футболчилари яхши ўйин кўрсатишди. Танаффус пайтида керакли ўзгаришлар амалга оширганимиздан кейин ўйинимизда ўзгариш кузатилди. Шу сабабли иккинчи бўлимда яхшироқ ўйин кўрсатдик. Аммо, сўнгги дақиқаларда омадимиз чопмади. Умуман олганда учрашув тенг курашлар остида ўтганди. Майдон эгаларини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Баҳс охирларида ғалабани сақлаб қолиш учун футболчиларимизда диққат эътиборни бир жойга жамлай олишмагани етишмади деб ўйлайман. Йигитлар ўйин охирларида бироз чарчаб қолишади. Бундай шароитда вазиятни муносмиб тарзда баҳолаш қийин кечади. Йигитлар муддатидан олдин ғалабани қўлга киритдик деб хотиржамликка берилишгани йўқ. Фақатгина диққат эътиборни йўқотишлари мағлубиятга олиб келди. Бундан ташқари омад ҳам мезбонларга кулиб боқди. Учрашувда бирор-бир футболчини алоҳида эътироф этиш мушкул. “Шўртан”нинг барча футболчилари баҳс қаҳрамонлари бўлишди. Ҳар қандай жамоа ҳам қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетишни уддасидан чиқа олмайди. Ғузорликлар эса буни амалда уддалашди.
“Шўртан” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Шўртан” жамоаси бош мураббийи Ихтиёр Каримов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди: - Бугунги ўйин чиройли ва мазмунли тарзда ўтди. Бундан ташқари ҳар икки жамоага ҳам майдонда оғир бўлди. “Навбаҳор” жамоаси аъзолари баҳс давомида бизга етарлича қаршилик кўрсата олишди. Ҳимояда бехато ҳаракат қилиб, кўплаб имкониятларимизни зое кетишига сабабчи бўлишди. Биринчи бўлимда гол уриш учун бир нечта вазиятларга эга бўлгандик. Танаффусдан кейин эса ўзинглар гувоҳи бўлганларингдек, мағлубиятга учраётиб, сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетдик. Барча футболчиларимизга охиригача ҳаракат қилишгани учун раҳмат айтаман. Ғузорлик мухлисларни эса ғалаба билан табриклайман. “Навбаҳор” биз учун кучли рақиб саналади. Футболчиларимиз рақибни менсимагандек тарзда тўп суришгани сабабли бошида осон бўлмади. Ўз-ўзидан ғалаба қозониб бўлмаслигини учрашув кўрсатиб берди. Йигитлар ўйин охирларида масъулиятни оширган ҳолда тўп суриб, юзага келтирилган имкониятларданг самарали тарзда фойдаланиб, ютуқни қўлга киритишди. Йигитларга якуний лаҳзаларда совуққонлик етишмаяпти. Машғулотлар давомида ана шундай камчиликларимиз устида ишлаймиз.

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ