pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Сўнгги дақиқаларда ғалаба қўлдан чиқди
25.08.2016 20:31

Мазкур учрашув олдидан жамоалар мусобақа жадвалида ёнма-ён жойлашишганлиги сабабли, Ғузордаги ўйин ўзига хос тарзда ахамиятга эга эди. Ғалаба қозонган жамоа нафақат рақибини очколар ҳисобига ортда қолдириш балки қолган рақобатчилар билан бўлган очколар фарқини ҳам ошириш имконига эга бўларди. Буни ҳис қилган ҳар икки жамоа вакилларини ҳам майдонга фақат ғалабани кўзлаб тушишларига асос бўларди. Бу эса баҳсни кескин ва муросасиз руҳда ўтиши учун замин ҳозирлади десак хато бўлмайди. Якунда тахминлар ўзини оқлади. Учрашувни ўйингоҳдан кузатган томошабинлар бугун бешта голга гувоҳ бўлишди. Дастлаб 18- дақиқада мезбонлар ярим ҳимоячиси Аббос Омонов учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Танаффусга жамоалар йўл олишидан бироз аввал Акрам Баҳритдинов ҳисобни тенглашни уддалади. Эътиборлиси, қанот ҳаками Обид Жумаев футболчимизнинг урган голини аввалига бекор қилганди. Аммо Ҳасан Рўзиев ёрдамчиси билан маслахатлашгач майдон марказини кўрсатди, гол инобатга олинди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди. Иккинчи бўлим шиддатли, голларга бой ва кескин ҳужумлар остида ўтди. 75- дақиқада Мамадалиев жамоасини ҳисобда олдинга бошлаб чиқиши мумкин эди, бироқ Суннатилланинг тепган тўпи устунга тегиб қайтди. 81- дақиқага келиб эса захирадан майдонга туширилган Абдумалик Абдуллаев "Навбаҳор" учун пенальти ишлади. Акрам Баҳритдиновнинг тўп оширишидан сўнг Абдуллаев рақибнинг икки ҳимоячисини алдагач Элдор Тожибоев ҳужумчимизни чалиб йиқитди. Рўзиев иккиланмасдан нуқтани кўрсатди. 11 метрли жарима зарбасини Баҳритдинов бехато амалга ошириб, "лочинлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 1:2. Аммо шу куни ярим ҳимоячимизнинг "дубли" ҳам ҳеч бўлмаса дуррангни таъминлагани йўқ. Қўшиб берилган дақиқаларда Ғулом Раҳмонов ва Зафар Полвоновлар  дарвозамизни ишғол этиб ғузорликларга ғалаба келтиришди. Шу тариқа "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда тайёр ғалабани қўлдан бой берди.

"Шўртан" - "Навбаҳор" - 3:2 (1:1). 25 август. Ғузор. "Марказий" ўйингоҳ.

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев, Х. Шодмонов, О. Жумаев, А. Рубаков.

Назоратчи - А. Арутюнов.

ПФЛ вакили - А. Иноятов.

“Шўртан”: 1. Элдор Тожибаев, 3. Ҳасанбой Эргашев, 4. Жамол Отақулов, 6. Аббос Омонов (50. Севдиёр Ҳамроқулов, 83), 8. Суннатилла Мамадалиев, 9. Игорь Таран (17. Ғулом Раҳмонов, 78), 11. Зафар Полвонов, 14. Умарбек Эшмуродов, 18. Элдор Бойматов, 19. Маъруф Муродов (22. Лазиз Убайдуллаев, 46), 48. Вусол Магеррамов.

“Навбаҳор”: 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳриддинов, 9. Дилшод Жабборов (14. Ҳожиакбар Юнусов, 90+1), 10. Алишер Маҳмудов, 19. Владислав Алексин (50. Абдумалик Абдуллаев, 55), 21. Аъзам Алиев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 27. Мурод Тўйчибаев, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 63. Дорджи Сангаджиев, 99. Руслан Вагапов (48. Азизбек Турғунбоев, 58).

Голлар: А. Омонов (18), Ғ. Раҳмонов (90+3), З. Полвонов (90+4) - А. Баҳритдинов (45, 82-пен.)

Огоҳлантиришлар: Ҳ. Эргашев (66), З. Полвонов (90) - Т. Шамситдинов (10), Д. Жабборов (34), Д. Сангаджиев (85).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Пахтакор

21

11

38

3

Бунёдкор

22

10

38

4

Бухоро

21

11

37

5

Насаф

20

11

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

22

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9

 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ