pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Шўртан”га қарши учрашув олдидан
25.08.2016 14:43

Ғузордаги учрашувни бошланишига тўрт соатдан озроқ вақт қолмоқда. Ўйин соат 18.30да Ғузордаги "Марказий" ўйингоҳда бошланади. 24 август куни эрталаб Қарши шаҳрига етиб келган жамоамиз аъзолари айни пайтда шаҳардаги “Сарбон” меҳмонхонасида дам олишмоқда. Жамоамиз аъзоларининг бўлажак ўйиндан олдинги кайфиятлари аъло даражада. Барчанинг фикру ҳаёли Ғузордан ижобий натижа билан қайтишга қаратилган. Жамоамиз 1,5 соатдан кейин Ғузор шаҳри сари йўлга тушишади. Қарши ва Ғузор ўртасидаги масофани босиб ўтиш учун бир соат вақт сарфланади. 
Ғузордаги учрашув “Навбаҳор” учун олий лигадаги ўзига хос юбилей ўйин эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Яъни 1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган мустақил чемпионатимизда мунтазам равишда қатнашиб келаётган жамоамиз бугун олий лигадаги 730 ўйинини ўтказади. Ҳозирда олий лигада “Навбаҳор”дан ташқари “Пахтакор” ва “Нефтчи” клублари ҳам мунтазам равишда кучлилар сафида қатнашиб келишмоқда. Жамоамиз аъзолари ушбу клублардан фарқли ўлароқ бугун майдонга тушишади. Шу сабабли, 730 талик давонни биринчи бўлиб “Навбаҳор” босиб ўтиш имконига эга бўлади. Маълумот ўрнида 730 та ўйиннинг 353 тасида “Навбаҳор” ғалабани қўлга киритганлигини келтириб ўтиш мумкин. 134 та учрашувда кучлар тенг келган бўлса 242 та баҳсда рақибларга имконият бой берилган. 1265 та гол урилиб, дарвозадан 881 та тўп ўтказиб юборилган.
Ғузорда бўлиб ўтадиган учрашувдаги воқеалар ривожи билан мухлисларимиз “Навбаҳор” футбол клубининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида танишиб бориш имконига эга бўлишади. Телеграм ижтомоий тармоғидаги расмий каналга қуйидаги линк https://telegram.me/pfcnavbahor орқали аъзо бўлиш мумкин.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ