pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз Ғузорда мағлуб бўлишди
24.08.2016 21:41

Ёшлар биринчилигининг навбатдаги турида “Шўртан” меҳмони бўлган ёшларимизга бу сафар зафарли юришларини давом эттириш насиб этмади. Ёшларимиз олдинги турда “Машъал” жамоасини мағлубиятга учратиш орқали мағлубиятсиз серияни тўққизта ўйинга етказиб олишганди. Вакилларимизнинг мағлубиятсиз сериясига Ғузорда чек қўйилди. 
Учрашув борасида гап кетганида, баҳснинг биринчи бўлими асосан тенг курашлар остида кечди. Жамоалар вақти-вақти билан ташаббусга эришган ҳолда ҳаракат қилишди. Томонлар ҳужумлар ташкил этишган бўлсада, дастлабки 45 дақиқалик давомида ўта хавфли вазиятлар сони у қадар кўп бўлмади. 32-дақиқада эса Жавоҳир Олимжонов Абдиевни жарима майдончамиз ичида қоидага хилоф тарзда ҳаракат қилгани учун пенальти белгиланди. Белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимни ёшларимиз ҳужумкор руҳда бошлашди. Илк ҳаракатдаёқ Владислав Нуриев рақиб ҳимоячиларини хато қилишга мажбур қилиб тўпга эга чиқди. Ғузорликлар посбони билан яккама-якка қолган ҳужумчимизнинг якуний зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Орадан бироз вақт ўтгач Билол Шарофиддиновда ҳисобни тенглаштириш имкони юзага келганди. Биллонинг чап қанотдан дарвоза сари йўллаган бурама зарбасидан кейин Акмал Раҳимов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бундан ташқари иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Ислом Абдуқодировда ҳам гол уриш учун имконият бўлганди. Аммо, рақиб посбони билан деярли ёлғиз қолган футболчимиз якуний зарбани беришга кечикди.
61-дақиқага келиб, майдон эгалари иккинчи голни уришга ҳам эришишди. Танаффусдан кейин захирадан сафга қўшилган Жасур Холтўраев ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни Александр Корнийчук қўриқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Тез орада мезбонлар ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйишни ҳам уддасидан чиқишди. Бу сафар бурчак тўпи “Шўртан” футболчилари учун муваффақиятли келди. Бу вазиятда Шаҳзодбек Хурсанов ўзини кўрсатди.
Ҳисоб йирик кўринишга келгач, футболчиларимиз вазиятни ўнглаш мақсадида ҳужумга ўтишди. Вакилларимиз гол уриш учун бир қатор имкониятларга эга бўлишсада, фақатгина бир бор гол уришга эришишди холос. 72-дақиқада Акбарали Холдоров жарима зарбаси амалга оширилгач, рақиб жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан самарали тарзда фойдаланиб қолди.
“Шўртан” – “Навбаҳор” – 3:1 (1:0). 24 август. Ғузор. “Шўртан” спорт мажмуаси. 218 томошабин.
Ҳакамлар: А.Рубаков - 8,4, Ф.Усмонов - 8,2, Э.Элибоев - 8,2, Н.Қосимов - 9.
Назоратчи – А.Арутюнов.
“Шўртан”: 16. А.Раҳимов, 4. М.Сатторов, 5. Й.Файзуллаев (2. Ш.Эшмурордов, 90), 7. Ғ.Раҳмонов (15. Ш.Хурсанов, 55), 8. О.Каримов, 9. Ю.Бўриев (6. Ф.Ҳайдаров, 55), 14. А.Баҳодиров, 18. А.Арслонов (33. Т.Комилжонов, 90), 19. Э.Тоғаев (11. Ж.Холтўраев, 46), 20. Р.Ҳайдаров (3. И.Абдиев, 87), 21. А.Абдиев.
“Навбаҳор”: 1. М.Маматханов (12. А.Корнийчук, 46), 2. А.Мамазайитов, 5. Ҳ.Юнусов, 6. А.Холдоров, 8. А.Зиёвиддинов (4. Б.Шарофиддинов, 46), 11. А.Мамадалиев, 15. Ж.Олимжонов, 17. И.Бойдаедаев, 18. Б.Турсунов (10. Х.Ғаниев, 46), 19. Ш.Аббосов (14. В.Нуриев, 38), 20. Ғ.Жўраев (7. И.Абдуқодиров, 46).
Голлар: А.Абдиев (33-пен.), Ж.Холтўраев (66), Ш.Хурсанов (67) – А.Холдоров (72).
Огоҳлантиришлар: А.Абдиев (54) - Ж.Олимжонов (33), А.Зиёвиддинов (35), Х.Ғаниев (74).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

21

6

26

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ