pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Навбаҳор” - “Машъал”: Учрашувдан сўнг
19.08.2016 22:05

“Навбаҳор” ва “Машъал” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб муборакликлар устози Александр Хомяков журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: - Бугунги учрашувда фақат натижадан қониқиш ҳосил қилмадим. Футболчиларимиз баҳс давомида ёмон тарзда ҳаракат қилишгани йўқ. Кўп жиҳатдан жамоамиз устунликка ҳам эришиб, гол уриш учун яхшигина имкониятларга ҳам эга бўлганди. Афсуски, вазиятларни барчасини ҳам гол билан якунлашни имкони бўлмади. Футболчиларимизнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Учта тушунарсиз ўтказиб юборилган гол бизга қимматга тушди. Ана шундай бўлади чоғи. Рақибнинг дарвозамиз томон йўллаган барча зарбалари тўрдан жой олди. Фурсатдан “Навбаҳор” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман.
Матбуот анжуманинг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош менеджери Равшан Бозоров ўз фикрлари билан ўртоқлашди: - Ўйин анча яхши тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам кескин ва муросасиз курашни таклиф этган ҳолда тўп сурди. Учрашувда улар ҳам, биз ҳам ютишимиз мумкин эди. Якунда ютуқ биз томонда бўлди. 0:1 ҳисобида имкониятни бой бераётган пайтимизда ҳам йигитларга ишонгандим. Рақиб гол ургач, ўзларини ўнглаб олгач, ҳужумкорликни ошириб катта хажмдаги ишни амалга оширишди. Меҳнатларимиз ўз самарасини берди. Иккинчи бўлим ҳақида гап кетганида, устунликка эришган бўлсакда меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Аввалига ҳисобда ортда бориб, кейин олдинга чиқиб олиш, шундан сўнг дуранг. Бундай шароитда бир маромда тўп суриш мушкул. Шундай бўлишига қарамай йигитлар ирода кўрсатиб, олдиларига қўйилган вазифани уддалашди. Шу сабабли футболчиларимизга раҳмат айтаман. Қолаверса, жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтаман. Дилшод Жабборовни оёғидаги жароҳати безовта қилмоқда. Уни тажрибали футболчи эканлигини ва марказда назоратни ўрната олиш қобилиятига эга бўлганлиги сабабли оғриқ қолдирувчи укол қилган ҳолда майдонга туширди. Афсуски, у ўйинни тўлиқ тарзда ўтказа олмади. Шундай шароитда жамоамизга ёрдам берганлиги учун Дилшодга раҳмат айтаман. Россиялик футболчи Сангаджиев бунданда яхшироқ ўйнай олади. Футболчининг дебютидан қониқиш ҳосил қилмадим. Жамоамиздаги биринчи ўйини бўлганлиги сабабли ўз имкониятларини тўлиқ тарзда ишга сола билмади. Ўйлашимча турдан-турга ўйинини кучайтириб боради.

 

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон чемпионати, 12- тур


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ