pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Сўғдиёна” – “Навбаҳор” учрашувдан сўнг
15.08.2016 15:58

Равшан Бозоров (“Навбаҳор” жамоаси бош менеджери): - Бугун мухлислар майдонда яхши ўйинни гувоҳига айланишди. "Сўғдиёна" жамоасини таркиби ҳам яхши шаклланган. Футболчилар борларини бериб ҳаракат қилишади. Биринчи бўлимда рақиб футболчилари устунликка эришишди. Танаффусдан кейин ўйинни тенглашга эришдик. Бунинг самараси ўлароқ ҳисобни ҳам тенглаштиришни уддасидан чиқдик. Бироқ ҳимояда йўл қўйилган хато дарвозамизга иккинчи голни урилишига олиб келди. Умумий хулоса қилганда жззахдиклар кўпроқ ташаббусга эга бўлишди. Шундай бўлсадк, ижобий натижа учун ҳаракат қилдик. Омадимиз чопганида ғалаба қозонишимиз ёки дуранг қайд этишимиз ҳам мумкин эди. Ҳар ҳолда биз ҳам гол уриш учун яхшигина имкониятларга эга бўлгандик.
Даврон Файзиев (“Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи): - Учрашув чиройли ва қизиқарли тарзда ўтди. Баҳс давомида гол уриш учун жамоамизда рақибга қараганда кўпроқ имкониятлар бўлди. Шунга қарамай бундай ўйинда ютқазиб қўйишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Футболда сен урмасанг, сенга уришади деган гап бор. Бугун айнан шу  ҳол рўй бериши мумкин эди. Бундай ҳолатни қандай баҳолашга ҳайронман. Ҳозирда яратган вазиятларимиздан ҳужумчила у ёқда турсин ҳимоячилар ҳам гол ура олшса керак деб ўйлайман. Кеча ва бугун ўйиндан олдин футболчиларимизга кўрсатма бера туриб бир жиҳатга эътибор қаратишларини сўрадим. Яъни кеча"Андижон" футболчилари "Қўқон-1912" жамоаси билан ўйиндан олдин ютуқ чўнтагимизда деб ўйлашгани сабабли якунда рақибга имкониятни бой бериб қўйишди. Шунга ўхшаш воқеа такрорланмаслигини биринчи навбатда таъкидлаб ўтгандим. Рақибни менсимаслик фикри туғилмаслиги учун бу гапларни айтгандтм. Давралар оралиғидаги назорат ўйинида "Навбаҳор"ни осонлик билан ютиб қўйгандик. Йигитлардан ўша ғалабани унутган ҳолда учрашувга  жиддийроқ ёндошишларин истанандим. Футболчиларимиз биринчи бўлимда устунликка эришганларидан кейин осон ғалаба қозонар эканмиз деган ҳаёлга ҳам боришгани сезилди. Якунда ғалабани қўлга киртганимиздан хурсандман. Ўйингоҳда ҳар икки жамоани қўллаб турган мухлисларга алоҳида раҳмат айтган бўлардим. Улар бугун яхшигина ўйинни гувоҳига айланишди. Келгусида ҳам суюкли жамоаларини муносиб тарзда қўллаб қувватлашларини тилаб қоламан. "Навбаҳор" жамоаси ҳақида гап кетганида, уларни бугун илиқ таассурот қолдирганликларини эътироф этган бўлардим. Агарда давралар оралиғидаги назорат ўйини билан солиштирадиган бўлсак, наманганликлар яхшироқ тарзда тўп суришди. Меҳмонда ҳаракат қилган жамоа сифатида яхши таассурот уйғотишди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ