pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Жиззахдан қуруқ қайтдик
15.08.2016 15:51

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" – 2:1 (1:0). Жиззах. “Сўғдиёна” спорт мажмуаси. 4953 томошабин.
Ҳакамлар: В.Цейтлин – 8,6, А.Цапенко – 8,3, Н.Рўзимов – 8,3, Р.Абдувоҳидов – 8.
Назоратчи - Б.Галеев.
ПФЛ вакили - Б.Ҳайдаров.
"Сўғдиёна": 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Элёр Эрипов, 5. Мурод Холмуҳаммедов, 7. Санжар Рашидов, 10. Музаффар Музаффаров, 16. Акмал Холмуродов, 18. Қахрамон Баходиров (90. Сарвар Холматов, 63), 20. Жаҳонгир Жиямуродов, 70. Роббим Ҳасанов, 77. Сардор Эминов (14. Жамшид Ҳасанов, 59), 93. Ихтиёр Тошпўлатов (9. Акмал Абдураҳмонов, 71).
"Навбаҳор": 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳритдинов, 10. Алишер Маҳмудов (9. Дилшод Жабборов, 80), 19. Владислав Алексин, 21. Аъзам Алиев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 27. Мурод Тўйчибоев, 28. Ислом Исоқжонов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 50. Абдумалик Абдуллаев (88. Владислав Нуриев 46), 99. Руслан Вагапов (24. Илҳом Бойдедаев, 73).
Голлар: М.Холмуҳамедов (39), С.Рашидов (68) – В.Алексин (55).
Огоҳлантиришлар: Ж.Жиямуродов (80), Р.Ҳасанов (90) – Қ.Маҳаммаджонов (65), В.Нуриев (71).
Энг яхши футболчилар: С.Рашидов – А.Баҳриддинов.
Жиззахда “Сўғдиёна” жамоаси меҳмони бўлган футболчиларимиз сафардан қуруқ қайтишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида майдон эгалари устунликка эга бўлишди. Гарчи Акрам Баҳриддинов баҳсдаги илк хавфли вазиятни яратган бўлсада, кейинги вақт давомида мезбонлар гол уриш учун бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Аввалига Баҳодиров деярли яккама-якка вазиятдан фойдалана олмаган бўлса Санжар Рашидов 3 метрдан гол ура олмади. Кейинги икки ҳужумда Парванов ва Шамсиддиновлар “Навбаҳор”ни голдан сақлаб қолишди. Посбонимиз жаримадан узатилган тўпни бартараф этган бўлса Шамсиддинов жарима майдончамиз ичида тоза подкатни амалга ошириб Тошпўлатовга имкон қолдирмади.
30 ва 33-дақиқаларда футболчиларимизда гол уриш учун яхшигина имкониятлар бўлди. Дастлаб Маҳмудовнинг жаримадан узатган тўпини Алексин боши билан дарвозага йўллашга уриниб кўрди. Сўнгги паллада Музаффар Абдуллаев тўпни қайтаришга улгурди. Кейинги ҳужумда эса Абдуллаев рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди, ҳужумчимиз дарвозабонни ҳам алдашни ҳам уддасидан чиққанди. Аммо, якуний зарбани йўллашда хатога йўл қўйди. Биринчи бўлимнинг якуний қисмида ҳам майдон эгалари устунлик қилишди. Парванов Рашидов ва Музаффаровларнинг зарбаларидан кейин тўпни қайтариб, жамоамизни муққаррар голлардан сақлаб қолди. Лекин, 39-дақиқада Мурод Холмуҳамедовнинг 17 метрлардан амалга оширган жарима зарбаси олдида Артур ҳам ожиз қолди. Марказроқдан белгиланган жарима зарбасини Мурод Холмуҳамедов аниқ амалга ошириб, учрашувдаги ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнггида Абдумалик Абдуллаев ҳисобни тенглаштириш учун яхшигина имкониятга эга бўлди. Иккинчи бор рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Абдумалик бу сафар ҳам гол ура олмади.
Иккинчи бўлимни “Сўғдиёна” жамоаси футболчилари анча фаол бошлашди. Агарда Парванов ҳужумлар чоғида маҳоратини намойиш этмаганида, мезбонлар ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйишлари ҳам ҳеч гап эмасди. Дарвозабон аниқ ҳаракатлари билан футболчиларимизни руҳлантирганлиги учун ҳам тез орада ҳисоб тенглашди. 54-дақиқада Вагаповнинг жарима майдончасига узатган тўпини Алексин дарвоза сари йўллади. Абдуллаев дастлабки зарбадан кейин тўпни қайтаришга эришган бўлсада Владнинг такрорий зарбаси олдида ожиз қолди. Ҳисоб тенглашгач, мезбонлар устози Даврон Файзиев ўйинни боришини ўзгартириш мақсадида ўзгаришларни амалга оширди. Бу ҳол майдон эгаларининг ҳужумларини кучайтирди. 68-дақиқага келиб Рашидов навбатдаги имкониятлардан биридан самарали тарзда фойдаланди. Мезбонларнинг навбатдаги бурчак зарбасидан кейин Санжар чалқанчасига зарба йўллаб жамоасини олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг якуний қисмида футболчиларимиз ҳисобни тенглаштириш мақсадида ҳужумкорликни оширишди. Лекин, вакилларимизнинг уринишлари ҳеч қандай самара бермади. 2:1 ҳисоби ўйин якунига қадар ўзгаришсиз қолди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ