pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор": ПРЕВЬЮ
14.08.2016 01:14

Бугун Олий лига 18- турида “Навбаҳор” Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси меҳмони бўлади. Жорий мавсумда ҳали меҳмондаги ғалаба нималигини билмай келаётган жамоамиз бу сафар ижобий натижа билан сафардан қайтишга ҳаракат қилади. Ўз навбатида икки ойдан буён ҳали ғалаба нашидасини сурмаган "Сўғдиёна" ўз мухлислари кўз ўнгида узоқ кутилган ғалаба учун курашиши табиий. Айнан шу нуқтаи назардан олиб қараганда учрашувни муросасиз руҳда ўтишини тахмин қилиш қийин эмас. "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" жамоалари Ўзбекистон чемпионатларининг Олий лигасида ўзаро 41 бор учрашишган. Жамоамиз 21 бор ғалаба нашидасини сурган. Жиззахликлар ҳисобидаги ютуқлар сони 14 тани ташкил этмоқда. Томонлар олтита ўйинда дуранг қайд этишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 73-48, "Навбаҳор" фойдасига. Жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда футболчиларимиз Наманганда жиззахликлар дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритишганди. Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йилги учрашувлар тарихда қолган. Эътиборлиси, ҳар икки ўйинларда жами 9 та гол урилган. 15 йил аввал Наманганда "Навбаҳор" жиззахликларни 6:3 ҳисобида тор-мор этган. Ўтган йили "Сўғдиёна" майдонида ўтган учрашувда эса мезбонларнинг 2:0 ҳисобида қўллари баланд келган. Жамоаларнинг биринчи даврадаги Наманганда кечган тўқнашувида "лочинлар" "Сўғдиёна" билан нурсиз дуранг қайд этишган.

1992 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0
1993 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:1
1994 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1
1995 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:2
1996 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:4
1997 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0
1998 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:1
1999 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:2
2000 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:1
2001 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1
2002 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:1
2004 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:2
2005 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0
2006 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 0:2
2008 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1
2009 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0
2011 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:2
2013 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:0
2014 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 5:4
2015 йил "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:0

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ