pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Андрей Фёдоров: “Ўйинда “Навбаҳор” ғалаба қозонмади, аксинча мезбонларга ютқаздик”
08.08.2016 21:57

“Навбаҳор” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида ОАВ вакилларининг саволларига “Нефтчи” бош мураббий Андрей Фёдоров жавоб қайтарди: - Биринчи навбатда “Навбаҳор” жамоаси аъзоларини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Улар ҳақли равишда уч очкони қўлга киритишди. Нима учун деганда мезбонлар бу каби иштиёқ ва хоҳиш билан ғалаба қозонишга ҳақли эдилар. Ўйин борасида гап кетганида, “Навбаҳор” бизни мағлуб этмади. Аксинча биз “Навбаҳор”га ютқаздик. Негаки, футболчиларимиз ўз хатоларимиз, тўп йўқотишлар туфайли рақиб руҳиятини кўтаришди. Биринчи бўлим ўрталарида ўйинни тенглаштириб, танаффусга қадар ҳисобни очганимиздан кейин ҳаммаси кўнгилдагидек кечаётганди. Иккинчи бўлимдаги тезкор гол наманганликларга қўшимча куч бағишлади. Айнан шу иштиёқ туфайли “Навбаҳор” ўз мақсадига етишди. Биз майдон эгаларининг бу ўйинига қурол топа олмадик. Ўйин бошларида, ўзимиз истагандек ҳаракат қила олмадик. “Навбаҳор” эса учрашувни кутганимиздек ўтказди. Мезбонларнинг бу ўйинларига қарши ҳимояда умуман бошқача тарзда ҳаракат қилишимиз керак эди. Ўйин бошларида кўп хатоларга йўл қўйдик. Кейинчалик вазиятни ўнглашга эришгандик. Биринчи бўлим боришидан келиб чиққан ҳолда фикр юритиладиган бўлса мағлубиятимиз ҳақида гап бўлиши мумкин эмасди. Умуман олганда бугун икки хил бўлган таймларга гувоҳ бўлдик. “Дерби” мақомига эга ўйинлар осон руҳда ўтмайди. Футболчиларимиз буни ҳис қилишлари керак эди. Бу жамоамизнинг ички шу сабабли ўйинни йиғилишларимизда муҳокама қиламиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ