pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Водий дербиси"да иродали ғалаба
08.08.2016 21:56

Бугун Ўзбекиситон чемпионатида 17- тур ўйинлари старт олди. Жамоамиз ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилди. "Водий дербиси"да "Навбаҳор" рақиб устидан ғалаба қозонди.
Биринчи бўлим "навбаҳорчилар" устунлигида ўтди дейиш мумкин. Чунки дарвоза олдида хавфли вазиятлар содир этиш ва зарбалар йўллаш бўйича мезбонлар меҳмонларга нисбатан фаоллик кўрсатишди. Лекин, ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида Фёдоров шогирдлари ҳам дарвозамиз олдида кўплаб хавфли вазиятлар содир этишди. Жамоалар танаффусга йўл олишларига беш дақиқа қолганида Отабек Исроилов жамоадоши билан чиройли комбинация ташкил қилиб, Парванов қўриқлаган дарвони ишғол қилди, 0:1. Биринчи бўлим шу тариқа якун топди.
Учрашувнинг иккинчи ярми тўла "лочинлар" назорати остида ўтди. Захирадан майдонга тушган Ислом Исоқжонов эса Абдумалик Абдуллаевдан қайтган тўпни "Нефтчи" дарвозасига жойлаб қўйди, 1:1. Бу голдан руҳланган мезбонлар босимни оширишди. 74- дақиқага келиб кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар ўз самарасини келтирди. Бахтиёр Ёқубовнинг хатосидан сўнг тўп Акрам Баҳритдиновга келиб тушди. Ярим ҳимоячимиз тўпни ўзига мослаб рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди, 2:1. Учрашувнинг сўнгги 10 дақиқаси кескин вазиятларга бой руҳда ўтди. "Нефтчи" сафардан очко билан уйига қайтиш илинжида бор кучи билан олдинга ўтган бўлса, футболчиларимиз қарши ҳужумларда учинчи голни ҳам уришга ҳаракат қилди. Аммо ҳар икки жамоанинг кўзлаган режаси амалга ошгани йўқ. Шу билан "Водий дербиси"да футболчиларимиз ўз иродаларини намойиш этиб, муҳим 3 очкони қўлга киритишди.

"Навбаҳор" - "Нефтчи" - 2:1 (0:1). 8 август. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ. 11755 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Эрматов - 9, А. Расулов - 9, Ж. Саидов - 9, А. Шукуруллаев - 8.
Назоратчи - Б. Тоғаев.
"Навбаҳор": 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳритдинов, 10. Алишер Маҳмудов, 19. Владислав Алексин (88. Владислав Нуриев, 69), 21. Аъзам Алиев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 27. Мурод Тўйчибоев, 33. Тоҳир Шамситдинов, 44. Алишер Зиявиддинов (28. Исломбек Исоқжонов, 46), 50. Абдумалик Абдуллаев, 99. Руслан Вагапов (48. Азизбек Турғунбоев, 77).
"Нефтчи": 1. Ўткир Юсупов, 3. Шукурали Пўлатов, 7. Мансур Саидов, 8. Умид Қодиров, 10. Мурод Бобожонов (27. Никита Павленко, 23) 11. Аббос Махситалиев, 18. Жавоҳир Расулов, 20. Дилёрбек Ирматов, 21. Муҳсин Убайдуллаев (88. Акмал Холматов, 79), 26. Отабек Исроилов (6. Бахтиёр Ёқубов, 62), 33. Сардор Раҳмонов.
Голлар: И. Исоқжонов (46), А. Баҳритдинов (74) - О. Исроилов (40).
Огоҳлантиришлар: И. Исоқжонов (78) -  М. Убайдуллаев (60).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ