pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
”Навбаҳор” – “Нефтчи” учрашувдан олдин
08.08.2016 16:43

Бугун Наманганда катта футбол! Соат 18.30да "Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашуви бошланади. Барча мухлисларимизни "лочинлар"ни қўллаб-қувватлаш учун "Марказий" ўйингоҳга чорлаймиз! Миллионлар ўйини мухлислари учун бугун ўзига хос байрам десак муболаға бўлмайди. Зеро, "Водий дербиси" мақомидаги учрашувлар доимо қизиқарли ва муросасиз кечган.
Мазкур беллашувни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб боради. Эртага 39 ёшини нишонлайдиган Равшан Эрматов Ўзбекистон чемпионати жорий мавсумида "Навбаҳор" иштирокидаги икки ўйинни ("Нефтчи" - "Навбаҳор" - 1:0 2-тур, "Навбаҳор" - "Насаф" 2:2, 11-тур) бошқарган. Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси олий лиганинг ушбу мавсумида ҳозиргача 15 ўйинда ишлашди. Бу кўрсаткич бўйича Эрматов ҳамкасблари орасида етакчилик қилмоқда. Тошкентлик ҳакам шу пайтгача жами 66 та сариқ карточка (бу кўрсаткич бўйича ҳамкасблари орасида 1-ўрин) ва бир марта қизил карточка (6-ўрин) кўрсатган. 11 метрлик нуқтани Эрматов саккиз маротаба кўрсатган (1). Ҳакамнинг ўртача ҳар бир ўйинда кўрсатадиган сариқ карточкалари - 4,4. Ўртача футболчини майдондан четлатиш - 0.007. Пенальти белгилаш - 0.53. Энг қизиғи, Равшан Эрматовнинг иши ҳар доим бир хил 9 баллга лойиқ топилмоқда. Бу борада ҳам ҳакамлар орасида унга тенг келадигани йўқ.
"Нефтчи" тўғрисида айтадиган бўлсак, фарғоналиклар бугун олий лига-2016 доирасида меҳмондаги 8-ўйинни ўтказишади. Улар шундан икки ғалаба, бир дуранг ва бешта мағлубият қайд этишган. Меҳмондаги ўйинларда фарғоналиклар жами бешта гол уриб, ўн маротаба ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишган. Рақибнинг умумий тўплар нисбати 16-22. "Нефтчи" сафардаги саккиз ўйиндан "Пахтакор" ва "Машъал"ни мағлуб этиб, "Қизилқум" билан дуранг ўйнаган. Мурод Бобожонов ва Шукурали Пўлатов тўртта гол билан "Нефтчи" тўпурарлари рўйхатини бошқариб келишмоқда. Рақиб сафида бугун "Навбаҳор"га қарши собиқ футболчиларимиз Шукурали Пўлатов (№ 3), Бахтиёр Ёқубов (№ 6), Мансур Садиов (№ 7) ва Алишер Саматов (№ 22) майдонга тушишлари мумкин. Наманганлик футболчи Жаҳонгир Меҳмонов (№ 32) эса учрашувда иштирок эта олмайди. Меҳмоновда жароҳат борлиги сабабли кеча ўтказилган машғулотда қатнашмади. Ҳимоячи кеча “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги баҳсни томоша қилди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ