pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Кичик дерби"да ёшларимиз ғолиб
07.08.2016 19:49

Бугун Ёшлар биринчилигида 17- тур беллашувларига старт берилди. Мазкур турда Наманганда "Навбаҳор" ва "Нефтчи" ёшлари ўртасида "кичик дерби" мақомидаги ўйин бўлиб ўтди. Ундан 
Биринчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқаси ёшларимиз устунлигида ўтди. Аммо кейинчалик аста-секин меҳмонлар ҳам Парванов қўриқлаган дарвоза олдида хавфли вазиятларни яратишни бошлашди. Жумладан Дамир Низамовнинг кучли зарбасини дарвозабонимиза қайтаришга муваффақ бўлди. Бироздан сўнг фарғоналик ёшларнинг чап қанотлдан ташкил қилган ҳужумини ва жарима зарбасини ҳам дарвозабон тўхтатганини эътироф этиш лозим. Бўлим ўрталарига келиб тўла устунлик ёшларимиз томонга ўтди. Аббосов ва Абдуқодировлар учрашувда ҳисобни очишга яқин келишганди, аммо омад улардан юз ўгиргани боис гол бўлмади. Танаффусга чиқишдан олдин ҳам вакилларимизда иккита яхши имконият бўлди. Лекин танаффусга қадар дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди.
Иккинчи бўлимда мураббийларимизнинг таркибда амалга оширган ўзгаришлари ўз самарасини келтирди. Захирадан майдонга туширилган Владислав Нуриев 62- дақиқада ўнг қанотдан жарима майдонига кириб "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилди. Ҳужумчимизнинг ўзи қўшиб берилган дақиқаларда рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонини алдаб чиройли тарзда ўз номига иккинчи голни ҳам ёздириб, учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди. Шу тариқа "кичик дерби"да ёшларимизнинг қўли баланд келди.

"Навбаҳор" - "Нефтчи" - 2:0 (0:0). 7 август. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ. 466 томошабин.
Ҳакамлар: А. Шукуруллаев - 8,3, И. Носиров - 8, А. Жабборов - 8,1, А. Ражаббоев - 9.
Назоратчи - Б. Тоғаев.
"Навбаҳор": 34. Артур Парванов, 2. Азиз Мамазоитов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 8. Босит Раҳимов (4. Билол Шарофиддинов, 54), 9. Ислом Исоқжонов (14. Владислав Нуриев, 46), 11. Ислом Абдуқодиров (7. Ахмаджон Мамадалиев, 59), 15. Жавоҳир Олимжонов, 17. Азиз Турғунбоев, 18. Ғолиббек Каримов, 19. Шохжаҳон Аббосов (6. Акбарали Холдоров, 69), 20. Ғайрат Жўраев (72. Хусанхон Ғаниев, 79).
"Нефтчи": 30. Сергей Смородин, 9. Абдураҳмон Абдулхақов, 10. Хуршид Асқаралиев, 11. Иброҳим Нўъмонов, 22. Ислом Тошпўлатов (17. Эломон Каримов, 64), 24. Хусанбой Ғаниев, 28. Абдужалил Исроилов, 29. Аъзам Холматов (18. Шодиёр Хожиматов, 46), 32. Миржамол Неъматов, 88. Дамир Низамов (14. Анвар Абдулхаков, 71), 90. Анвар Алижонов (7. Сарвар Абдуллаев, 84).
Голлар: В. Нуриев (62, 90+4).
Огоҳлантиришлар: Ж. Олимжонов (16), И. Исоқжонов (32), А. Холдоров (73) - Х. Ғаниев (60), Э. Каримов (82).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ