pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Иккинчи давра йирик мағлубият билан бошланди
03.08.2016 21:50

Бугун жамоамиз иккинчи давранинг дастлабки турида Тошкентнинг “Локомотив” клуби меҳмони бўлди. Учрашувнинг дебют қисми футболчиларимиз учун муваффақиятсиз келди. Дастлаб, 3-дақиқада Сервер Жепаров томонидан амалга оширилган жарима зарбасидан кейин тўпга эгалик қилган Артур Геворкян ҳисобни очишга эришди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай марказда йўл қўйилган хато “Локомотив” футболчиларига иккинчи голни уриш имкониятини берди. Геворкяннинг тўп оширишидан кейин Сервер Жепаров “Локо”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Мезбонлар тез орада яна бир ҳужумни самарали якунлашди. Тимурхўжа Абдуҳолиқов рақиб ҳимоячиларини чалғитган ҳолда Корнийчук дарвозасини аниқ нишонга олди. Қисқа вақт оралиғида киритилган учта гол “Локомотив” футболчиларига ўзларини анча хотиржам ҳис қилишларига замин яратган бўлса жамоамиз аъзоларини эса руҳий томондан тушкун кайфиятга тушиб қолишларига сабабчи бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлими мезбонларнинг тўлиқ устунликлари остида ўтди. “Локо” футболчилари тўпни назорат қилишда вакилларимизга имкон беришмади. Ўйинни бориши жамоамиз мураббийлар штабини қониқтирмагани сабабли 16-дақиқада алмаштириш амалга оширилди. Азиз Турғунбоевни алмаштирган тезкор Абдумалик Абдуллаев вазиятни ўзгартиришга уриниб кўрди. Аммо, футболчиларимиз томонидан уюштирилган ҳужумлар мезбон ҳимоячиларига қийинчилик туғдирмади. Бўлим охирларида Санжар Шоаҳмедовнинг ўнг қанотда фаоллик кўрсатиб, Тимурхўжа Абдуҳолиқовга иккинчи голини уриш имконини яратиб берди. Тажрибали ҳужумчи ўзига билдирилган ишончни оқлади ва ҳисобни 4:0 кўринишига келтириб қўйди.
Танаффусдан кейин футболчиларимиз ҳаракатида жонланиш кўзга ташланди. 16-тур арафасида “Навбаҳор” аъзосига айланган Алишер Зиёвиддиновни захирадан таркибга қўшилиши кескин ҳужумларни уюштиришга имкон берди. Зиёвиддинов қисқа вақт оралиғида Абдумалик Абдуллаевни икки марта Нестеров билан яккама-якка вазиятга олиб чиқди. Дастлабки ҳолатда Олег Зотеев сўнгги паллада тўпни дарвоза тўридан жой олишига имкон бермади. Иккинчи вазиятда эса Абдуллаевга гол уриш учун дарвоза тўсини ҳалал берди. Умуман олганда жамоамиз аъзоларининг уюштирган бошқа ҳужумларидан ҳам ҳеч қандай наф чиқмади. 74-дақиқада эса Мурод Тўйчибоев Марат Бикмаевни жарима майдончаси яқинида қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун белгиланган жарима зарбасини Бикмаевни ўзи аниқ амалга ошириб, ҳисобни 5:0 кўринишига келтириб қўйди. Ўйиннинг қолган вақти давомида айнан шу ҳисоб ўзгаришсиз қолди ва “Навбаҳор” иккинчи даврани йирик ҳисобдаги мағлубият билан бошлади.
«Локомотив» – «Навбаҳор» - 5:0 (4:0). 3 август. Тошкент. ТТЙМИ ўйингоҳи.
Ҳакамлар: Б.Намозов, Р.Серазетдинов, Т.Гайнулин, А.Эргашев.
Назоратчи - А.Арутюнов.
ПФЛ вакили - Г.Ртвеладзе.
"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 8. Сервер Жепаров (37. Шерзод Файзиев, 65), 11. Тимурхўжа Абдухолиқов, 13. Неманья Яничич, 15. Сардор Мирзаев (10. Марат Бикмаев, 52), 17. Салим Мустафоев, 18. Тимур Кападзе, 22. Санжар Шоаҳмедов, 33. Олег Зотеев, 71. Артур Геворкян (7. Садриддин Абдуллаев, 75).
"Навбаҳор": 12. Александр Корнейчук, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов (44. Алишер Зиёвуддинов, 54), 10. Алишер Маҳмудов, 19. Владислав Алексин (28. Ислом Исоқжонов, 86), 21. Аъзам Алиев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 27. Мурод Тўйчибоев, 33. Тоҳир Шамситдинов, 48. Азиз Турғунбоев (50. Абдумалик Абдуллаев, 16), 99. Руслан Вагапов.
Голлар: А.Геворкян (3), С.Жепаров (4), Т.Абдухолиқов (6,43), М.Бикмаев (74).
Огоҳлантиришлар: С.Мустафоев (85) - Т.Шамсиддинов (55), М.Тўйчибоев (73).

 

 

 

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ