pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“НБУ-Осиё”дан устун келдик
27.07.2016 19:31

Иккинчи даврага Тошкентда тайёргарлик кўраётган жамоамиз буган навбатдаги назорат назорат ўйинида майдонга тушди. Бир кун олдин Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўйин ўтказилганлиги сабабли мураббийлар бу сафар олдинги учрашувларда иштирок этмаган ва захирадан майдонга тушган футболчиларга имкон беришди. Бундан ташқари, икки кун олдин Тошкентга етиб келган россиялик футболчи Дорджи Сангаджиев ва “Бунёдкор”дан чақирилган Владислав Нуриевни ҳам амалда синаб кўришди. Нуриев “НБУ-Осиё”га қарши ўйин олдидан жамоа сафига қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз.
Учрашувнинг 16-дақиқасида Корнийчук жарима майдончаси ташқарисида тўпни қўли билан ўйнагани учун қизил карточка билан жазоланди. Унинг ўрнини эса Мирзоҳид Маматхонов эгаллади. 28-дақиқада тошкентликлар ҳисобни очишга эришган бўлсаларда жамоамиз аъзолари кейинги ҳужумдаёқ ҳисобни тенглаштиришди. Ҳужум чоғида тўп “НБУ-Осиё” ҳимоячиларидан бирига тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Биринчи бўлим якунида тошкентликлар яна икки бор муваффақият қозонишди. Дастлаб марказга яқин жойдан жарима тўпини амалга оширган рақиб футболчилари чиройли комбинация ташкил этиб, Маматхонов дарвозасини нишонга олишди. Бўлимдаги сўнгги ҳужум ҳам “НБУ-Осиё” жамоасига муваффақият келтирди.
Иккинчи бўлимда мураббийлар захирадан қолдирилган футболчиларга ҳам имкон беришди. 63-дақиқада “Бунёдкор” жамоасидан жалб этилган Владислав Нуриев ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришди. Учрашувнинг якуний қисмида ташаббусга эришган жамоамиз аъзолари 82 ва 85-дақиқаларда яна иккита гол уришга эришишди. Дастлаб “Анжи”дан таклиф этилган Сангаджиев ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда захирадан сафга қўшилган Абдумалик Абдуллаев рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, навбатдаги голини уришга эришди. Якунда “Навбаҳор” 4:3 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.
Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Александр Корнийчук, Фарруҳ Нурлибоев, Ҳожиакбар Юнусов, Азизбек Ғуломхўжаев, Билол Шарофиддинов, Ислом Исоқжонов, Ғайрат Жўраев, Дониёр Инамов, Шоҳжаҳон Аббоосов, Аюбхон Гаппаров, Дорджи Сангаджиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Мирзохид Маматхонов, Абдумалик Абдуллаев, Владислав Нуриев, Азизбек Турғунбоев.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ