pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Назорат ўйинида "Сўғдиёна" ғолиб
26.07.2016 19:59

Бугун "Навбаҳор" давралар оралиғидаги тайёргарлик доирасида "Сўғдиёна" клуби билан ўзаро назорат ўйинини ўтказди. "Дўстлик" ўйингоҳида кечган беллашув Даврон Файзиев шогирдларининг иродали ғалабаси билан якун топди.
Дастлаб Равшан Бозоров бошчилигидаги "лочинлар" учрашувда тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Абдумалик Абдуллаев учрашувнинг учинчи дақиқасидаёқ жиззахликлар дарвозасини ишғол этишни уддалади. Аммо кейинчалик "Сўғдиёна" ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Биринчи бўлимгача шу ҳисоб сақланиб қолди.
Иккинчи бўлимда ҳужумчимиз Влдаислав Алексиннинг урган голини ҳакамлар ҳисоблашмаганини эътироф этиш лозим. Ён ҳакам бу вазиятда футболчимиз ўйиндан ташқари холатда қолганини кўрсатган. Бироздан сўнг рақиб Акмал Ортиқов қўриқлаган дарвозага йўл топди, 1:2. Баҳс якунланишиб бораётган бир паллада жиззахликлар Ортиқов қўриқлаган дарвозани яна ишол этишга муваффақ бўлишди. Шу тариқа "Сўғдиёна" назорат учрашувида жамоамиз устидан ғалабага эришди. Эртага "NBU-Осиё" жамоаси билан ҳам жамоамизнинг навбатдаги назорат ўйини бор.
"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда бошлади: Артур Парванов, Мурод Тўйчибоев, Дилшод Жабборов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Тоҳир Шамситдинов, Аъзам Алиев, Азиз Турғунбоев, Ислом Исоқжонов, Алишер Маҳмудов, Абдумалик Абдуллаев, Владислав Алексин.
Гол: А. Абдуллаев (3)
Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Доржи Сангажиев, Ғайрат Жўраев, Шохжаҳон Аббосов, Ҳожиакбар Юнусов, Билол Шарофиддинов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ