pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Дастлабки ўйинда “Бухоро” мағлуб этилди
23.07.2016 20:53

Бундан бироз вақт олдин иккинчи даврага Тошкентда тайёргарлик кўраётган жамоамиз аъзолари дастлабки назорат учрашувини якунлашди. “Бунёдкор” футбол академияси майдонида ташкил этилган ўйинда футболчиларимизга “Бухоро” жамоаси рақиблик қилди. Учрашувнинг дастлабки қисми давомида тенг кураш кечиб, майдондаги воқеалар ривожи асосан марказда кечди. Шу сабабли дарвозалар олдида хавфли вазиятлар кузатилмади. Биринчи бўлимнинг учдан икки қисми ортда қолаётган бир паллада жамоалар биттадан гол уришга эришишди. Дастлаб Шавкат Саломов ҳисобни очган бўлса жавоб ҳужумида Акрам Баҳриддинов ўртадаги мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунланиб бораётган бир пайтда рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Владислав Алексин жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Эътиборли жиҳати бу гол Алексин учун “Навбаҳор” таркибида урган дастлабки голи бўлди.
Иккинчи бўлимни фаол тарзда бошлаган футболчиларимиз учинчи голни уришга ҳам эришишди. Захирадан майдонга тушган Абдумалик Абдуллаев “Навбаҳор”га қайтишини гол билан нишонлади. Икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган жамоамиз аъзолари кейинги дақиқаларни анча хотиржам ўтказишди. “Бухоро” футболчиларининг вазиятни ўнглаш учун қилган хатти-ҳаракатлари эса самара бермади. Аксинча вақт ўтгани сайин вазиятни тенглаб, баҳс сўнггида ташаббусга эришган футболчиларимиз яна икки бор муваффақият қозонишлари ҳам ҳеч гап эмасди. Аммо, Абдуллаев ва Алиевларнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Шу тариқа, давралар оралиғидаги дастлабки назорат ўйинини ўтказган футболчиларимиз “Бухоро” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.  
Учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Акмал Ортиқов, Тоҳир Шамсиддинов, Мурод Тўйчибаев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Ғайрат Жўраев, Азизбек Турғунбоев, Алишер Маҳмудов, Акрам Баҳриддинов, Владислав Алексин. Захирадан майдонга тушганлар: Артур Парванов, Абдумалик Абдуллаев, Ислом Исоқжонов, Билол Шарофиддинов, Шоҳжаҳон Аббосов. Захирадан қолганлар: Мирзоҳид Маматханов, Азиз Ғуломхўжаев, Фарруҳ Нурлибоев, Ҳожиакбар Юнусов, Дониёр Инамов.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ