pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тоғдаги йиғин давом этмоқда
13.07.2016 19:45

Жамоамизнинг Хожикентдаги йиғини давом этмоқда. Бўстонлиқ туманидаги машғулотлар давомида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган машқлар бажарилмоқда. Яъни футболчилар машғулот давомида асосан югуришмоқда. Ўтган вақт давомида таркибга янги футболчиларни келиб қўшилмаганлиги айтиб ўтиш жоиз. Аксинча, биринчи даврада “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган бир қатор футболчиларни бошқа клублар сафига қўшилганлиги ойдинлашди. Ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов “Олмалиқ” машғулотларида қатнашмоқда. Мавсум арафасида “Бунёдкор” жамоасидан келиб қўшилган Хайрулла Каримов ва Сардор Азимовлар ҳам “Бунёдкор”га қайтишди, ярим щимоячи Нодир Мавлонов эса “Обод” таркибида шуғулланмоқда. Бундан ташқари биринчи даврада жамоада ҳаракат қилган Алибек Туробов, Обид Жўрабоев, Анвар Ражабов, Ҳасан Асқаров, Азиз Ғуломхўжаев, Санжар Асқаралиев, Алибобо Раҳматуллаевлар ҳам мавсум иккинчи ярмини бошқа клублар сафида ўтказишади. Юқорида номлари қайд этилган футболчиларнинг аксариятига биринчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлганлиги сабабли бошқа жамоаларга ўтишларига рухсат берилган. Умумий ҳисобда айни пайтдаги машғулотларда 19 нафар футболчи қатнашмоқда.   
Жамоамиздаги яна бир дарвозабон Александр Корнийчук эса пойтахтда давом эттириладиган машғулотларда сафга қўшилади. Келгусида ушбу посбонни “Навбаҳор”да ўйновчи мураббий сифатида фаолият юритишини эҳтимоли ҳам юқори. Яъни у дарвозабонларга устозлик қилади. Украиналик ҳужумчи Владислав Павленко ҳам “Навбаҳор”га қайтмаслиги мумкин. Айни пайтда футболчига бир қатор клублардан таклиф тушаётганлиги сабабли бошқа жамоага ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда. 
“Навбаҳор”нинг Хожикентдаги йиғинида қатнашаётган футболчилар рўйхати.
Дарвозабонлар: Акмал Ортиқов, Артур Парванов (“Норин” жамоасидан таклиф этилган), Мирзоҳид Маматханов; 
Ҳимоячилар: Тоҳир Шамсиддинов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ҳожиакбар Юнусов, Фарруҳ Нурлибоев, Мурод Тўйчибоев  (иккаласи ҳам “Норин”);
Ярим ҳимоячилар: Ғайрат Жўраев, Алишер Маҳмудов, Акрам Баҳриддинов, Азизбек Турғунбоев, Дониёр Инамов, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Билол Шарофиддинов (“Хотира-79”); 
Ҳужумчилар: Шоҳжаҳон Аббосов, Абдумалик Абдуллаев (“Андижон”), Владислав Алексин (“Норин”).

 

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон чемпионати, 12- тур


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ