pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тайёргарлик бошланди
09.07.2016 20:50

Бундан бироз вақт олдин жамоамиз аъзолари давралар оралиғидаги дастлабки йиғинни якунлашди. Равшан Бозоров бошчилигидаги дастлабки машғулотда жамоа таркибида мавсум биринчи ярмини “Норин”да ўтказган Артур Парванов, Мурод Тўйчибоев ва Владислав Алексинлар ҳам шуғулланишди. Дастлабки кунги машғулотларда турли сабабларга кўра биринчи даврани “Навбаҳор”да ўтказган футболчилар иштирок этишмади. Уларни жамоа сафига пойтахт йиғини чоғида қўшилишлари кутилмоқда.
“Навбаҳор” эртага ҳам Наманганда машғулот ўтказади. Янги ҳафта бошида жамоамиз аъзолари Тошкент вилоятининг тоғли худудига йўл олишади. Бир ҳафталик йиғин давомида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилади.  Бир ҳафталик йиғин якунига етгач, жамоа аъзоларига қисқа муддатлик дам олиш эълон қилинади. 20 июлдан жамоа аъзолари тайёргарликнинг асосий қисмини ўташ мақсадида Тошкентда тўпланишади. Пойтахт йиғини давомида назорат учрашувларини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Давралар оралиғида таркибда бир қатор ўзгаришларни рўй беришини айтиб ўтиш мумкин. Бу борада бош мураббий Равшан Бозоров қуйидагиларни маълум қилди: - Бугун жамоа сафига “Норин”дан таклиф этилган Артур Парванов, Мурод Тўйчибоев ва Владислав Алексинлар қўшилишди. Айни пайтда таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Ўзаро келишувга эришилган футболчиларни жамоамиз сафига Тошкент вилоятидаги йиғинда қўшилиши кўзда тутилган. Келишув борасида бир тўхтамга келганимиздан кейин жамоа таркибига қўшиладиган ўйинчилар ҳақида маълумот берсак тўғрироқ бўларди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ