pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мустафо Байрамов: “Мухлисларимизга муносиб совға тайёрладик”
01.07.2016 22:40

“Навбаҳор” ва “Андижон” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккини қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Мустафо Байрамов қатнашиб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди: - Бугунги учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Қўлга киритилган ғалаба ва берилган кўрсатмаларини тўлиқ бажаришгани учун йигитларга миннатдорчилик билдириб ўтаман. “Навбаҳор” таркибида мана шундай футболчилар борлигидан фахрланаман. Улар майдонда бор кучларини беришди. Ўйиндан олдин Ҳайит байрами арафасида мухлисларимизга ютуқ орқали байрамга муносиб совға тақдим этишни футболчиларга айтиб ўтгандим. Шундан келиб чиққан ҳолда учрашувга жанговор руҳда етиб келгандик. Ўз навбатида 90 дақиқа давомида жамоамизни қўллаб қувватлаб турганликлари учун ишқибозларимизга ҳам раҳмат айтаман. Майдонда мухлисларимиз ҳурмати учун ҳаракат қилиб, ғалаба қозондик. “Андижон” жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман. Бугун рақиб футболчилари яхши бир яхлит жамоа эканликларини амалда намойиш этишди. Иккинчи даврага тайёргарлик режаси ҳақида гап кетганида, жамоа аъзолари бир ҳафталик таътилга чиқишади. Шундан кейин машғулотларга киришилади. Дастлабки йиғинни Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ўтказишни режалаштирилмоқда. Тайёргарликнинг иккинчи босқичи эса пойтахтда олиб борилади. Йиғин давомида назорат учрашувларини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ