pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ориф Маматказин: “Ижобий натижага эришишни истагандик”
01.07.2016 22:38

“Навбаҳор” ва “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида андижонликлар бош мураббийи Ориф Маматказин журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: - Биринчи навбатда “Навбаҳор” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Бугунги учрашувда ҳар икки жамоага ҳам очколар керак эди. Якунда бизга қараганда мезбонларга омад кулиб боқди. Қисқа вақт оралиғида урилган икки гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Танаффусдан кейин йўл қўйилган хатони тўғрилаш мақсадида қилган тактик ўзгаришларимиз самараси ўлароқ рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтиргандик. Иккинчи бўлимда пенальти билан боғлиқ баҳсли вазият юзага келганди. Яъни ҳакам бизни фойдамизга пенальти бериши мумкин эди. Пенальти белгиланмаган вазият ёзувини кўриб чиқиб ҳолатга муносиб баҳо беришимиз мумкин. Агарда пенальти белгиланганида ўйинни бориши тамомила бошқача тарзда кечиши эҳтимолдан ҳоли эмасди. Бундан ташқари Абдуллаевда яхши имконият бўлганди. Умуман бошқа вазиятлардан фойдалана олганимизда кам деганда дуранг эришишимз ҳам мумкин эди. Футболда қайсидир жамоа ютади ва бошқа бир жамоа мағлубиятга учрайди. Хатолар устида тажриба ортирилади. Сиз хатога йўл қўйсангиз гол ўтказиб юборасиз, рақиб янглишса эса гол урасиз. Бугун ижобий натижага эришишни истагандик. Аммо, режамиз амалга ошмади. Айни пайтда таркибимизда жароҳат олган футболчилар кўпчиликни ташкил этмоқда. Шу сабабдан айрим ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлдик. Умуман олганда жамоамизнинг иккинчи бўлимда намойиш этган ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Мухлисларимизга қўллаб-қувватлашгани раҳмат айтаман. Улар жамоамизга ишонишмоқда. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар ҳаёт давом этмоқда. Камчиликлардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда ишлашда давом этамиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

21

8

32

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

22

6

27

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ