pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ғалабасиз серияга барҳам берилди
01.07.2016 22:26

Бугун Ўзбекистон чемпионати 15- тур беллашувлари доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида "Андижон" клуби билан ўзаро куч синашди. Биринчи давранинг сўнгги ўйинини "лочинлар" ишончли ғалаба билан якунлашга муваффақ бўлишди.
Учрашув тўлалигича "Навбаҳор" жамоаси устунлигида ўтди. Андижонликлар дарвозаси олдида яратилган кетма-кет вазиятлар 20- дақиқага келиб ўз самарасини келтирди. Тоҳир Шамситдиновга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг бош ҳакам жарима зарбасини белгилади. Баҳритдинов стандарт вазиятни амалга оширгач Дилшод Жабборов учрашувда ҳисобни очди, 1:0. Орадан бир дақиқа ўтгач "лочинлар" ҳисобни ўзгартиришди. Тоҳир Шамситдиновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Аъзам Алиев боши билан Хўжаев қўриқлаган дарвозага жойлаб қўйди, 2:0. Алиев тайм охирида "дубль"ни расмийлаштириши мумкин эди, бироқ рақиб ҳимоячилари бунга йўл қўйишмади.
Учрашувнинг иккинчи ярмида футболчиларимиз хотиржамликка берилишди. "Андижон" дарвозаси олдида яратилган ҳужумлар эса кўпинча ноаниқ зарбалар билан якун топаверди. 58- дақиқада Акрам Баҳритдиновнинг кучли зарбасини Хуршид Хўжаев қайтарганини таъкидлаш лозим. Андижонликларда ҳам ҳисобни қисқартириш учун бир нечта қулай имкониятлар вужудга келганди. Масалан Бобур Акбаровнинг зарбасини Ортиқов қайтарди. Кейинги вазиятда Абдумалик Абдуллаев яқин масофадан боши билан дарвозани ишғол эта олмади. Шу тариқа "Навбаҳор" "Водий дербиси"ни ишончли ғалабага эришди. Бугунги натижадан сўнг жамоамизнинг 5 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйилди.

«Навбаҳор» – «Андижон» - 2:0 (2:0). 1 июль. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 3277 томошабин. 
Ҳакамлар: З. Қодиров - 8,5, А. Сидоров - 8,3, Д. Сайлалов - 8,3, Р. Копадзе - 8.
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
«Навбахор»: 25. Акмал Ортиқов, 4. Ҳайрулла Каримов, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборо (10. Алишер Маҳмудов, 69), 15. Обид Жўрабоев, 17. Владислав Павленко, 21. Аъзам Алиев, 22. Сардор Азимов (70. Алибобо Раҳматуллаев, 60), 29. Игорь Голбан, 33. Тоҳир Шамситдинов, 77. Олександр Пишур (11. Муйдин Мамазулумов, 80).
“Андижон”: 46. Хуршид Хўжаев, 3. Даврон Турсунов, 5. Иқбол Бобохонов, 6. Иброҳим Отахонов, 10. Анвар Бердиев, 13. Рустам Аъзамов, 14. Исломбек Исоқжонов (11. Абдумалик Абдуллаев, 46), 17. Тимур Васильев, 18. Фарҳод Бекмуротов, 26. Бахтиёр Қосимов, 89. Бобур Акбаров. 
Голлар: Д. Жабборов (20), А. Алиев (21).
Огоҳлантиришлар: Т. Шамситдинов (7), А. Баҳритдинов (9), В. Павленко (82) – И. Бобохонов (26), И. Отахонов (45+2).

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги,

1/8 финал

23.05.2017


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ