pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз биринчи даврани 4- ўринда якунлашди
30.06.2016 20:17

Бугун Ёшлар биринчилиги 15- тур беллашувлари доирасида “Навбаҳор” ўринбосарлари “Андижон” клубидаги тенгқурлари билан ўзаро куч синашишди. Ёшларимизнинг устунлигида ўтган урашув 2:1 ҳисобида “ёш навбаҳорчилар”нинг ғалабаси билан якуналанди. 
Учрашувнинг иккинчи дақиқасида футболчиларимиз ҳисобни очишлари мумкин эди. Шохжаҳон Аббосовга нисбатан ёш андижонликлар ўз жарима майдонлари ичида қўполлик ишлатганлари учун бош ҳакам пеналбьти белгилади. Аммо Нодир Мавлонов 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдалан олмади. Унинг зарбасидан сўнг рақиб дарвозабони тўп йўналишини топа олди. Дурбек Умаралиев шогирдларининг устунлигида ўтган ўйинда барибир мезбонлар 30- дақиқага келиб гол уришни уддалашди. Ислом Абдуқодиров ўз номига гол ёздиришга муваффақ бўлди. Танаффусга жамоалар 1:0 ҳисобида йўл олишди. 
Иккинчи бўлим биринчисига қараганда ҳужумларга бой ўтди. Шу боисдан ўйингоҳга йиғилган мухлислар ҳам ўйиннинг иккинчи ярмида яна иккита гол кўришди. Аслини олганда ёшларимиз “Андижон” дарвозасига иккинчи бўлимга кўпроқ гол уришлари мумкин эди. Бироқ кўп вазиятларда омад вакилларимиздан юз ўгирди. 70- дақиқада ҳимоядаги хатодан сўнг Жаҳонгир Мақсудов ҳисобни тенглаштирди. Қўшиб берилган дақиқаларда Қаҳрамон Маҳаммаджонов ғалаба тўпини киритди. Жарима тўпи ўйинга киритилгач ҳимоячимиз Турсунбоев қўриқлаган дарвозага тўпни жойлаб қўйди. Мазкур ғалабадан сўнг ёшларимиз биринчи даврани 24 очко билан тўртинчи ўринда якунлашди.

“Навбаҳор” – “Андижон” – 2:1 (1:0). 30 июнь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: Р. Копадзе, Р. Одилов, М. Нехочин, А. Ражаббоев.
Назоратчи – Р. Айтеков.
"Навбаҳор": 23. Алибек Туробов, 4. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 6. Ҳасан Асқаров, 7. Алибобо Раҳматуллаев, 8. Босит Раҳимов, 9. Ислом Абдуқодиров (21. Азиз Мамазоитов, 46), 10. Нодир Мавлонов (11. Дониёр Инамов, 69), 16. Жавоҳир Олимжонов, 17. Азиз Турғунбоев, 19. Шохжаҳон Аббосов (20. Илҳом Алибоев, 62).
"Андижон": 1. Акмал Турсунбоев, 4. Дилмурод Маҳмудов, 7. Шохрух Эргашев, 11. Алишер Абдувоҳидов (17. Аваз Олимжонов, 90), 14. Аброр Комилов, 18. Салохиддин Салохиддинов (6. Фарруҳ Бекмуратов, 46), 28. Фарруҳ Мирзаев (8. Иброҳим Раҳимов, 46), 33. Жаҳонгир Мақсудов, 45. Артур Маматказин (3. Ахрор Ўктамов, 90+3), 67. Шоядбек Муллажонов, 70. Рўзивой Абдуғаффоров.
Голлар: И. Абдуқодиров (30), Қ. Маҳаммаджонов (90+3) – Ж. Мақсудов (70).
Огоҳлантиришлар: Қ. Маҳаммаджонов (80), Д. Инамов (87), А. Мамазоитов (88) - А. Комилов (31), С. Салохиддирнов (34), Ф. Бекмуратов (47), Р. Абдуғаффоров (90+4).
Амалга оширилмаган пенальти: Н. Мавлонов (2, дарвозабон).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ