pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Сергей Лушан: “Натижадан қониқдим, ўйиндан эса...”
25.06.2016 22:32

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи Сергей Лушан ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди: - Ўйиндан олган таассуротларимни юзимга қараб билиб олиш мумкин. Бу каби учрашувлар орқали ярим умримни йўқотишим мумкин. Тўғри 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Шу сабабли натижадан қониқдим. Ўйинни боришидан эса кўнглим тўлмади. Очиғи буни қандайдир сўз билан ифодалаш мушкул. Иккинчи тарафдан олиб қараганда жамоа рақиб қанчалик имконият берса шундан келиб чиқиб ҳаракат қилади. “Навбаҳор” жамоаси бизга майдоннинг ҳар бир қаричида кекин курашни тақдим этишди. Балки йигитларга чарчоқ аломатлари ҳам таъсир кўрсатгандир. Бу ҳол етакчилар ва ҳужум чизиғи вакилларида яққол кўзга ташланди. Ҳар ҳолда терма жамоа йиғинлари, парвозлар бунга сабаб бўлиши мумкин. Қаторасига учта ўйиндирки футболчиларда бироз ҳорғинлик борлиги юзага чиқмоқда. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар футболчиларга кескин курашда ғолиб чиққанликлари учун миннатдорчилик билдирдик. Қайсидир маънода омадимиз ҳам чопди. Негаки рақиб, икки-уч вазиятда гол уриш имкониятига эга бўлганди. Учрашув давомида учта имкониятдан фойдаландик. Ўз навбатида ўнта вазиятни юзага келтира олмадик. Негаки футболчиларимизга бугун ақл билан ҳаракат қилиш етишмади. Натижадан қониқдим. Бугунги кунда биз учун асосийси ҳам шу саналади. Давранинг сўнгги турида асосий рақибимиз билан куч синашамиз. Улар бугун икки очкони йўқотишди. Жамоамиз ва “Локомотив” ўртасидаги очколар фарқи ҳам иккитани ташкил этмоқда. Эндиликда асосий эътиборни мана шу баҳсга қаратамиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ