pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Яна мағлубият
25.06.2016 22:22

Жамоамиз тезкор голни ўз дарвозасидан ўтказиб юборди. Тўртинчи дақиқада Достон Ҳамдамовнинг оширган жарима тўпини қайтаришга урунган Олександр Пишур кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди, 0:1. Шундан сўнг украиналик легионеримизда айбини ювиш учун бир нечта қулай имкониятлар бўлганди, аммо у бундан самарали фойдаланмади. Унинг ўрнига ярим ҳимоячимиз Дилшод Жабборов гол уришни уддалади. 22- дақиқада Анвар Ражабовнинг оширган бурчак тўпини Жабборов "Бунёдкор" дарвозасига жойлади, 1:1. Лекин "лочинлар"нинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Меҳмонларнинг голдан сўнг уюштирган биринчи ҳужуми гол билан якунланди. Ҳимоячимизнинг хатосидан унумли фойдаланган Шаҳзод Нурматов "қалдирғочлар"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.
Уярашувнинг иккинчи ярми "лочинлар" устунлигида ўтди дейиш мумкин, аммо голни "Бунёдкор" футболчилари уришди. 55- дақиқада Пишурда ҳисобни тенглаштиришга қулай имконият бўлганди. Лекин ўйинчимизнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 67- дақиқада эса Элдор Шомуродов беллашувда якуний ҳисобни ўрнатди. Учрашув охиригача вакилларимизда ҳисобни қисқартиришлари ҳам мумкин эди. Бироқ Турғунбоев ва Баҳритидновлар яратган вазиятларни Зуҳуров ҳамда "Бунёдкор" ҳимоячилари бартараф этишни уддалашди. Шу тариқа "Навбаҳор" ўз майдонида кетма-кет иккин мағлубиятни тан олди.

"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 1:3 (1:2). 25 июнь. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ. 4382 томошабин.
Ҳакамлар: В. Цейтлин - 8,7, А. Усмонов - 8,5, Ш. Файзиев - 8,3, А. Раҳимов - 8.
Назоратчи - А. Хотамов.
«Навбаҳор»: 23. Алибек Туробов, 2. Ҳасан Асқаров (11. Мўйдин Мамазулумов, 85), 4. Хайрулло Каримов, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов, 17. Владислав Павленко, 18. Анвар Ражабов (70. Алибобо Раҳматуллаев, 46), 21. Аъзам Алиев, 22. Сардор Азимов (48. Азиз Турғунбоев, 73), 29. Игорь Голбан, 77. Олександр Пишур.
«Бунёдкор»: 25. Мурод Зуҳуров, 2. Акмал Шораҳмедов, 3. Акром Комилов, 7. Шакер Зуаги (19. Забиҳилло Ўринбоев, 78), 10. Элдор Шомуродов, 11. Шаҳзодбек Нурматов (14. Баҳодир Насимов, 65), 17. Достон Ҳамдамов (16. Дилшод Аҳмадалиев, 84), 22. Рустам Ашурматов, 29. Отабек Шукуров, 30. Бульят Юрица, 71. Александр Алимпиевич.
Голлар: Д. Жабборов (22) - О. Пишур (4, автогол), Ш. Нурматов (24), Э. Шомуродов (67).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ