pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимизнинг пешқадам билан кучлари тенг
24.06.2016 20:05

Бугун Ёшлар биринчилигида 14- тур беллашувлари старт олди. “Навбаҳор” ёшлари Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўринбосарлари билан ўзаро куч синашишди. Мусобақа пешқадамига қарши учрашувда дуранг кузатилди.
Биринчи бўлимда меҳмонлар тўпни назорат қилиш ва хавфли вазият яратиш борасида бироз ёшларимиздан устун бўлишди. Аммо бу ҳисобда акс этгани йўқ. Дастлаб 11- дақиқада Нурилло Тўхтасиновнинг голи эвазига “ёш қалдирғочлар” тезкор гол уришг муваффақ бўлишди. Тайм ўрталарига келиб эса Азиз Турғунбоевнинг чамаси 30 метрлардан Акбар Тўраев қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди, 1:1. Танаффусга қадар жамоалар бошқар гол уришмади.
Иккинчи бўлимнинг ёшларимиз ҳужумкор руҳда бошлашди. Тайм бошида захирадан майдонга тушган Ислом Абдуқодиров яқин масофадан гол ура олмаганини таъкидлаш лозим. Рақиб дарвозаси олдида вужудга келитирилган вазиятлар 59- дақиқага келиб ўз самарасини келтирди. Алибобо Раҳматуллаев тошкентликлар дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқди ва гол муаллифига айланди. Шундан сўнг "Бунёдкор" вакиллари ҳам иккинчи маротаба гол уришга жуда яқин келишди. Жумладан Баҳодир Насимовда иккита жуда яхши имконият бўлганди, лекин ҳимоячимиз ва дарвозабонимизнинг ишончли ҳаракатлари 82- дақиқагача гол бўлишига йўлқ қўймай келди. Учрашув якунланишига 8 дақиқа вақт қолганида меҳмонлар ҳисобдаги мувозанатни тиклашни уддалашди. Элбек Равшановнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси дарвоза тўрнидан жой олди, 2:2. Ушбу ҳисоб беллашув охиригача сақланиб қолди. Шу тариқа Дурбек Умаралиев шогирдлари Ёшлар биринчилигидаги мағлубиятсиз серияни 4 ўйинга етказиб, ушбу мавсумда мағлубият нималигини билмай келаётган “ёш бунёдкорчилар” билан дуранг қайд этишди.

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” – 2:2 (1:1). 24 июнь. Тўрақўрғон. “Ёшлик” ўйингоҳи. 417 томошабин.
Ҳакамлар: А. Раҳимов - 7,6, Р. Одилов - 8, М. Нехочин - 8, И. Носиров.
Назоратчи – А. Хотамов.
“Навбаҳор”: 12. Александр Корнийчук (1. Мирзоҳид Маматхонов, 83), 4. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 7. Алибобо Раҳматуллаев (20. Илҳом Алибоев, 69), 8. Босит Раҳимов, 10. Нодир Мавлонов, 11. Дониёр Инамов (9. Ислом Абдуқодиров, 46), 15. Жавоҳир Олимжонов, 17. Азиз Турғунбоев, 18. Ғолиббек Каримов (14. Фарруҳ Умаралиев, 90+3), 19. Шохжаҳон Аббосов.
“Бунёдкор”: 45. Акбар Тўраев, 6. Анвар Ғофуров, 7. Миржаҳон Мирахмадов (34. Баҳодир Насимов, 46), 10. Нурилло Тўхтасинов (40. Суҳроб Иззатов, 68),15. Даврон Умиров, 19. Санжар Қодирқулов (11. Азамат Розиқов, 63), 27. Георгий Погосов (18. Дилшод Ахмадалиев, 46), 33. Вячеслав Пурак, 44. Нуриддин Ҳасанов (17. Турсунбой Раҳимбердиев, 68), 48. Сардор Мадраҳимов, 77. Элбек Равшанов.
Голлар: А. Турғунбоев (28), А. Раҳматуллаев (59) - Н. Тўхтасинов (11), Э. Равшанов (82).
Огоҳлантиришлар: Н. Мавлонов (42), Б. Раҳимов (74) – В. Пурак (48), С. Мадраҳимов (56), Б. Насимов (73), Э. Равшанов (78).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 22-тур

21.09.2017


Ўтган ўйинлар

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

20

14

45

2

Бухоро

21

11

37

3

Насаф

20

11

35

4

Пахтакор

20

10

35

5

Бунёдкор

21

9

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

21

8

32

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

21

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

21

6

19

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9


 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ