pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Шавкат Саидов: “Намангандан ютуқ билан қайтиш фурсати бугун экан”
21.06.2016 22:29

“Навбаҳор” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, “Металлург” жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов ўз фикрлари билан ўртоқлашди: - Бугун ажойиб ўйинни гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда тенг курашлар остида ўтди. Хавфли вазиятлар яратиш бўйича бироз устунликка эришдик. Танаффусдан кейин жамоамиз асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, ўзимизга керакли натижани қайд этдик. Ўйиндан олдин ўзаро учрашувлар статистикага эътибор қаратиб, Наманганда жамоамизни ғалаба қозонмаганлигига гувоҳ бўлгандик. “Навбаҳор” ўзаро қарама-қаршиликларда катта устунликка эга эди. Лекин, бу йилги чемпионатда жамоамизни қай тарзда қатнаша олмаётганлигини ўзинглар кўряпсизлар. Яъни саккизта ўйиндан бери мағлубиятсиз серия давом этиб келмоқда. Қачондир Намангандан қачондир ғалаба билан қайтишимиз мумкин эди. Бугун айнан шу тарихий воқеани фурсати етган экан, уч очкони қўлга киритди. Фурсатдан фойдаланиб, йигитларга намойиш этган ўйинлари қа қўлга киритилган ютуқ учун миннатдорчилик билдириб ўтаман. Табиийки, натижадан қониқиш ҳосил қилдик. Ўйин борасида гап кетганида, дастлабки дақиқаларданоқ майдонда иккинчи эмас, аксинча биринчи рақамли жамоа сифатида тўп суришни режалаштиргандик. Футболчиларимиз биринчи бўлимда барча кўрсатмаларни бехато бажаришди. Айнан шу жиҳат ҳисобда олдинга чиқиб олишимизга замин яратди. Танаффусда йигитлардан иккинчи бўлимда кўпроқ ҳимояга эътибор қилишни талаб этдик. Шу сабабли иккинчи бўлимда осон бўлгани йўқ. Айрим вазиятларда дарвозабонимизнинг маҳорати, баъзи ҳолатларда “Навбаҳор” футболчиларининг омадсизликлари дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолишимизга сабабчи бўлди. Кейинги учрашувларда “Навбаҳор” жамоасига омад тилайман.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ