pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Металлург”нинг тарихий ғалабаси
21.06.2016 21:35

Бугун “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпионати 13- тур доирасида ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилди. Ўзаро тўқнашув тарихида бугунги рақибимиз Намангандан шу пайтгача ғалаба билан қайтмаганди. Аммо бугун ушбу анъанага чек қўйилди.
Биринчи бўлимда тенг курашлар кузатилди. Бекободликлар учрашувга қарши ҳужум тактикасини қўллашгани уларга кўпроқ хавфли вазиятлар содир этишга замин яратди. Ҳимоядаги биргина хато эса 34- дақиқада “Навбаҳор” дарвозасига тўп киритилишига олиб келди.
Айтиш лозим-ки, иккинчи бўлим биринчисига қараганда кескин ҳужумларга бор руҳда ўтди. Вазиятни ўнглаш мақсадида футболчиларимиз тинмай олдинга ўтишди. Аммо шу куни Суҳроб Султоновнинг махорати ва “Металлург”нинг мустаҳкам ҳимояси ҳисобни тенглашига йўл қўймади. Бу “навбаҳорчилар”га яратилган кўплаб стандарт вазиятлардан самарали фойдаланишга тўсқинлик қилди. Шу тариқа “Металлург” ўз тарихида илк бор “Навбаҳор” майдонидан ғалаба билан қайтди.

“Навбаҳор” – “Металлург” – 0:1 (0:1). 21 июнь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 3374 томошабин.
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов - 8,3, А. Маражабов - 8,5, А. Абдураҳмонов - 8,5, Б. Юльчараев - 9.
Назоратчи – С. Эрматов.
“Навбаҳор”: 23. Алибек Туробов, 4. Ҳайрулла Каримов, 9. Дилшод Жабборов, 11. Мўйдин Мамазулумов (77. Олександр Пишур, 46), 15. Обид Жўрабоев (2. Ҳасан Аскаров, 26), 17. Владислав Павленко, 18. Анвар Ражабов (48. Азизбек Турғунбоев, 76), 21. Аъзам Алиев, 22. Сардор Азимов, 29. Игорь Голбан, 33. Тоҳир Шамситдинов. 
“Металлург”: 32. Суҳроб Султонов, 4. Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов (77. Саиджон Абдужабборов 90+3), 7. Дониёр Одилов (9. Фарҳод Намозов, 67), 13. Жавоҳир Эсонқулов (19. Эргаш Исмоилов, 80), 14. Давронбек Каримқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 22. Мурод Тошматов, 40. Ислом Қобилов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов.
Гол: З. Абдуллаев (34).
Огоҳлантиришлар: Т. Шамситдинов (87) - М. Сулаймонов (61).
 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ