pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Умаралиев шогирдларидан йирик ғалаба
20.06.2016 21:54

Бугун Ёшлар биринчилигида 13- тур ўйинларининг қолган 5 беллашуви бўлиб ўтди. Тўрақўрғондаги "Ёшлик" ўйингоҳида Бекободнинг "Метуллург" клубидаги тенгқурлари билан ўзаро куч синашган Дурбек Умаралиев бошчилигидаги ёшларимиз рақиб устидан 3:0 ҳисобида ғалабани тантана қилишди.
Учрашувнинг биринчи бўлими доимгидек "ёш навбаҳорчилар" устунлигида ўтди дейиш мумкин. Кўплаб голли вазиятларни ташкил этган ёшларимиз ўз мақсадларига фақатгина 36- дақиқага келиб эришишди. Ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирган ярим ҳимоячимиз Алибобо Раҳматуллаев ўзи якуний зарбани беришга қарор қилди ва учрашувда ҳисобни очди, 1:0. Танаффусга қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолди.
Ёшларимиз беллашувнинг иккинчи ярмида ҳам тўпни назорат қилиш борасида бекободликлардан устун эканликларини намойиш этишди. Бу эса "Металлург" ёшларини яна ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишларига сабаб бўлди. 63- дақиқада Шохжаҳон Аббосов жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Орадан 13 дақиқа ўтгач ҳисоб йирик кўринишга келди. Дисквалификация муддати тугаб майдонга қайтган Босит Раҳимов аниқ зарба билан рақиб дарвозасига учинчи голни уришга муваффақ бўлди. Айтиш лозимки, ушбу голдан сўнг "Металлург" ўйинида ҳам ижобий ўзгариш кузатилди. 81- дақиқада Эрматовнинг зарбаси дарвозамиз тўсинига теккан бўлса, 85- дақиқада Тошпўлатов тепган тўпни захирадан туширилган Маматхонов қийинчилик билан қайтарди. Ўйин охирида Аббосов "дубль"ни расмийлаштиришга яқин келганини ҳам таъкидлаш лозим. Аммо ҳужумчимиз Тўйчиев устидан оширган тўпни "Металлург" ҳимоячиси сўнгги паллада дарвозадан жой олишига йўл қўймади. Шу тариқа Дурбек Умаралиев бошчилигидаги ёшларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозониб, мусобақа жадвалида бешинчи ўринга кўтарилиб олишди. "Машъал" ёшлари билан очколари тенг бўлган ёшларимиз, тўплар нисбатига кўра муборакликлардан бир поғона пастда.

"Навбаҳор" - "Металлург" - 3:0 (1:0). 20 июнь. Тўрақўрғон. "Ёшлик" ўйингоҳи.
Ҳакамлар: Б. Юльчараев, Р. Одилов, М. Нехочин, А. Жабборов.
Назоратчи - С. Эрматов.
"Навбаҳор": 12. Александр Корнийчук (1. Мирзоҳид Маматханов, 84), 4. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 5. Нодир Мавлонов, 7. Алибобо Раҳматуллаев (20. Илҳом Алибоев, 62), 8. Босит Раҳимов, 9. Ислом Абуқодиров (2. Азиз Умаров, 70), 11. Дониёр Инамов (6. Акбарали Холдоров, 57), 14. Азиз Мамазоитов (17. Иброҳим Исмаилов, 75), 15. Жавоҳир Олимжонов, 18. Ғолиббек Каримов (72. Абдурауф Ғуломов, 79), 19. Шохжаҳон Аббосов.
"Металлург": 91. Зафар Сафоев (25. Тимур Тўйчиев, 46), 4. Асомиддин Абдураҳмонов, 5. Жасур Аҳмедов, 6. Мансур Нуралиев, 7. Улуғбек Худоёров, 8. Суннатилла Эрматов, 11. Муҳаммадодил Қаҳрамонов (20. Эргаш Исмоилов, 57), 17. Умид Раҳимов, 27. Сирожжон Тошпўлатов, 46. Худойшукур Сатторов, 88. Зуфар Акбаралиев (23. Зухрилло Бобоев, 46).
Голлар: А. Раҳматуллаев (36), Ш. Аббосов (63), Б. Раҳимов (76).
Огоҳлантиришлар: Ж. Олимжонов (49), И. Исмоилов (90+3) - У. Худоёров (34), С. Эрматов (90+3).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ