pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ўсмирларимиз иккинчи бўлишди
20.06.2016 15:16

Марғилон шаҳрида «Футболимиз ғунчаси» 9-10 ёшли футболчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур чемпионатда “Навбаҳор” футбол мактаби тарбияланувчиларидан ташкил топган Наманган вилояти терма жамоаси ҳам қатнашди. Умумий ҳисобда биринчиликда саккизта жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришди. «А» гуруҳида Наманган, Сирдарё, Навоий ва Андижон вилояти терма жамоалари жой олишган бўлса «В» гуруҳини Фарғона, Бухоро, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри жамоалари жамоалари ташкил этишди.
Раҳим Ғофуров ва Аъзам Ражаббаев мураббийлигидаги футболчиларимиз гуруҳ босқичида Сирдарё вилояти терма жамоасини 2:0, Андижон вилоят терма жамоасини 5:0 ҳисобларида мағлубият учратишди. Навоий вилояти терма жамоаси билан ўтган ўйинда эса 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ярим финалда вакилларимиз Тошкент шаҳри терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олишди. Иккинчи ярим финал жуфтлигида Фарғона ва Навоий вилоят терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Навоийликлардан 2:0 ҳисобида устун келган фарғоналиклар ҳам финалда тўп суриш имкониятини қўлга киритишди.
Финал баҳси чин маънода муросасиз курашларга бой руҳда ўтганлигини эътироф этиш жоиз. Майдонда бир-бирига муносиб рақибларни куч синашганлигини қайд этилган якуний натижадан ҳам билиб олса бўлади. Ёш футболчиларимизни 4:3 ҳисобида мағлуб эта олган Фарғона вилояти терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Ёшларимиз эса Марғилонда ўтказилган мусобақада ҳам фахрли иккинчи ўринни эгаллашди. «Футболимиз ғунчаси» деб ном олган Ўзбекистон чемпионати якунида ғолиб ва совриндорлар тақдирланишди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ