pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Меҳмондан яна очкосиз қайтдик
17.06.2016 01:22

Бугун Олий лигада 12- тур беллашувлари поёнига етди. Мазкур турда "Навбаҳор" Навоийнинг "Қизилқум" клуби меҳмони бўлди. Аммо Ўзбекистон чемпионатининг амалдаги мавсумида сафарда олтинчи ўйинини ўтказган "лочинлар" яна сафардан қуруқ қайтишди.  
Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа тенг футбол намойиш этишди. Дарвозалар олдидаги хавфли вазиятлар ҳам шунга мос бўлди десак муболаға бўлмайди. "Қизилқум" вакилларининг асосан жарима тўплари хавфли чиққан бўлса, "навбаҳорчилар"дан Азимов, Алиев ва Голбаннинг зарбалари рақиб дарвозабонини хавотирланишга мажбур қилди. Аммо илк 45 дақиқалик бўлим ҳисобни очиш иккала жамоага ҳам насиб этмади.
Танаффусдан сўнг ҳам биринчи бўлимдаги сценарий такрорланди дейиш мумкин. "Қизилқум"нинг ҳужумларига "лочинлар" қарши ҳужумлар билан жавоб қайтаришда давом этишди, лекин яратилган имкониятларни гол билан якунлашда бироз омад етишмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган 5 дақиқанинг сўнгги сониялари ўтиб бораётган бир паллада "Қизилқум" 11 метрли жарима зарбасини тепиш имкониятига эга бўлди. Отабек Нарзуллаевнинг тепган тўпини ҳимоячимиз қўлига тегди деб топган Шерзод Қосимов 11 метрли нуқтани кўрсатди. Ушбу имкониятдан Илҳом Юнусов унумли фойдаланиб, навоийликларнинг ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди. Аслини олганда биринчи бўлимда Сардор Азимов, иккинчи бўлимда Голбан ва Пишурлардаги яққол вазиятлардан унумли фойдаланилганида ғалаба "Навбаҳор" томонида бўларди. Аммо меҳмондан яна очкосиз қайтишга мажбур бўлдик.

«Қизилқум» – «Навбаҳор» - 1:0 (0:0). 16 июнь. Навоий. 10382 томошабин.
Ҳакамлар: Ш. Қосимов - 8,8, Н. Рўзимов - 8,3, С. Шоюсупов - 9, Ф. Норсафаров - 9.
Назоратчи: Ш. Жумаев.
ПФЛ вакили: Б. Хайдаров.
"Қизилқум": 1. Эркин Жабборов, 7. Сарвар Холматов (23. Шерали Жўраев, 46), 8. Акмал Рустамов, 9. Ғайрат Жумаев, 10. Баҳритдин Ваҳобов (18. Самандар Шодмонов, 72), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Отабек Нарзуллаев, 20. Вячеслав Шевченко, 27. Илҳом Юнусов, 33. Андреч Деркач (25. Азиз Усмонов, 64), 99. Алишер Юсупов.
"Навбаҳор": 23. Алибек Туробов, 2. Ҳасан Аскаров 7. Акрам Баҳритдинов (48. Азиз Турғунбоев, 70), 15. Обид Жўрабоев, 17. Владислав Павленко, 18. Анвар Ражабов (70. Алибобо Раҳматуллаев, 78), 21. Аъзам Алиев, 22. Сардор Азимов, 29. Игорь Голбан, 33. Тоҳир Шамситдинов, 77. Олександр Пишур.
Гол: И. Юнусов (90+5).
Огоҳлантиришлар: С. Холматов (23), А. Юсупов (86) - Т. Шамситдинов (90+5).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ