pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Қизилқум" - "Навбаҳор": ПРЕВЬЮ
09.03.2017 22:35

Эртага "Навбаҳор" Ўзбекистон чемпионати 2- тур беллашувлари доирасида сафарда "Қизилқум"га қарши майдонга тушади. Навоийликлар билан Олий лига тарихида "лочинлар" шу пайтгача 34 маротаба ўзаро куч синашган. Шундан 12 ўйин футболчиларимизнинг ғалабаси билан якун топган бўлса, 11 бор "Қизилқум" 3 очкони қўлга киритган. Қолган 11 учрашув дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Навбаҳор" томонида. “Қизилқум” дарвозасига вакилларимиз 43 маротаба гол уриб, 37 бор гол ўтказиб юборишган. Статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, ҳозиргача "Навбаҳор" "Қизилқум"га сафарда 2 тадан ортиқ гол урмаганига гувоҳ бўламиз. 2000, 2003, 2004 ва 2015 йилларда наманганликлар зарафшонликлар дарвозабонини 2 маротаба ранжитишган. 2006 йилда навоийликлар жамоамиз устидан 3:0 ҳисобида зафар қозонган. Бу рақибимизнинг "Навбаҳор" устидан ўз тарихида қўлга киритган ягона ва сўнгги йирик ғалабаси бўлиб турибди.  2002 йилда "Навбаҳор" Наманганда "Қизилқум"ни 4:0 ҳисобида таслим этган. 4 тўп фарқи билан мазкур клубни "лочинлар" бир маротаба мағлуб этишган. Жамоамиз 2014 йилдан буён Навоийдан очкосиз қайтмоқда. Охирги бор мазкур рақиб майдонида "навбаҳорчилар" 2013- йилда ғалаба қозонишган.
Томонларнинг 2016 йил Навоий шаҳридаги ўзаро тўқнашувида "Қизилқум" 1:0 ҳисобида муваффақият қозонган. Навоийликлар учрашув сўнггида қўшиб берилган дақиқаларда дарвозамизга белгиланган пенальти эвазига ғалабани қўлга киритишган. 11 метрли жарима зарбасини Илҳом Юнусов голга айлантирганди.

Навоийдаги ўзаро учрашувлар:
2000 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 0:2
2001 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 3:1
2002 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:1
2003 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 0:2
2004 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 2:2
2005 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:0
2006 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 3:0
2007 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 0:1
2008 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:1
2009 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:0
2010 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:0
2011 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 0:0
2012 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:1
2013 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 0:1
2014 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 3:1
2015 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 3:2
2016 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 2:0

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ