pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ғалаба бой берилди
15.06.2016 22:58

Бугун ёшларимиз Навоийдаги “Кимёгар” ўйингоҳида Ёшлар биринчилигининг 12-турида “Қизилқум” ёшлари меҳмони бўлишди. Олдинги турда “Насаф” жамоаси дарвозасига бешта тўп киритган футболчиларимиз бу сафар битта гол билан чекланишди. Аслида вакилларимиз Навоийда ҳам голлар ёмғирини амалга ошириш имконига эга бўлишганди. Аммо, вазиятлардан фойдалана олмаслик, Дурбек Умаралиев бошчилигидаги жамоани дуранг билан чекланишига олиб келди.  
Учрашувнинг биринчи бўлимида футболчиларимизнинг устунликлари сезилиб турди. Айнан шу жиҳат Шоҳжаҳон Аббосов томонидан 21–дақиқада ҳисобни очилишига олиб келди. Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотдан олдинга интилиб тўпни жарима майдончасига ёриб кирган Аббосовга қулай тарзда етказиб берди. Бу вазиятда Шоҳжаҳонга дарвозани нишонга олиш ортиқча қийинчилик туғдирмади. Бунга қадар Акбарали Холдоров ва Нодир Мавлоновларда гол уриш имкони юзага келганди. Ўз навбатида мезбонлар вакили Нодирхон Камоловнинг жарима зарбаси ҳам хавфли кўриниш олганди. Танаффусга қадар Ҳасан Асқаров, Акбарали Холдоров ва Ислом Абдуқодировларда ҳам имконият бўлсада гол уришни уддасидан чиқа олишмади. Аксинча майдон эгаларининг 40–дақиқада чап қанотдан уюштирган ҳужумини Элёр Акбаров гол билан якунлаб ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда “Қизилқум” футболчилари фаоллик кўрсатишди. Мезбонлар илк ҳужумдаёқ гол уриш имконига эга бўлишганди. Аммо, Акмал Ортиқов Элёр Акбаровнинг қулай вазиятдан йўллаган зарбасини маҳоратини намойиш этган ҳолда бартараф этди. Учрашувнинг якуний қисмида ҳам футболчиларимиз рақибга қараганда кўпроқ вазият яратишди. Бироқ, Алибобо Раҳматуллаев, Нодир Мавлонов ва Шоҳжаҳон Аббосовлар имкониятлардан фойдалана олишмади. Ўз навбатида мезбонлар ҳам бир қатор вазиятларда гол уришни уддасидан чиқа олишмади.
Ўйиндаги тўхталишлар учун қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир паллада Шоҳжаҳон Аббосов пенальти ишлади. Белгиланган жарима зарбасини Аббосовни ўзи амалга оширди. Лекин, футболчимиз қулай имкониятдан фойдалана олмади. Орадан бироз вақт ўтиб вакилларимиз гол уриш учун яна бир қулай вазиятга эга бўлишди. Яъни ҳакам “Қизилқум” дарвозасига 16 метрлардан жарима тўпи белгилади. Алибобо Раҳматуллаевнинг амалга оширган жарима зарбасидан кейин рақиб посбони тўпни эгаллаб олди. Ёшларимиз қатор юзага келтирилган имкониятларни голга айлантира олмай Навоийда ғалабани бой беришди.

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:1 (1:1). Навоий. “Кимёгар” ўйингоҳи. 223 томошабин.
Ҳакамлар: Ф.Норсафаров – 8,2 , Ў.Бобомуродов – 8,4, А.Султанов – 8,0, А.Давронов – 8.
Назоратчи – Ш.Жумаев.
“Қизилқум”: 22. А.Макосин (16. Ш.Асатов, 86), 4. В.Григорьев, 6. М.Қосимов, 13. Б.Мамиров (47. Ф.Норов, 81), 19. Э.Акбаров (15. Б.Жўрақулов, 89), 28. С.Жаҳонов (61. Ф.Жўраев, 90+1), 29. С.Ҳайитов, 32. Ш.Жўраев (71. Ғ.Жумаев, 83), 34. Х.Фазлиддинов (2. Ғ.Давронов, 88), 35. А.Файзиев, 45. Н.Камолов (3. О.Раззоқов, 89).
“Навбаҳор”: 25. А.Ортиқов, 4. Қ.Маҳаммаджонов (15. Р.Асланов, 80), 5. Ҳ.Юнусов, 6. А.Холдоров (14. Ф.Умаралиев, 73), 7. А.Раҳматуллаев, 8. Ҳ.Асқаров (72. А.Ғуломов, 77), 9. И.Абдуқодиров (2. А.Умаров, 56), 11. Д.Инамов (20. И.Исмаилов, 85), 17. Н.Мавлонов (10. И.Алибоев, 84), 18. Ж.Олимжонов, 19. Ш.Аббосов.
Голлар: Э.Акбаров (40) – Ш.Аббосов (21).
Амалга оширилмаган пенальти: Ш.Аббосов (90+5).
Огоҳлантиришлар: М.Қосимов (4), А.Файзиев (53), Н.Камолов (65), С.Ҳайитов (90+5), Ғ.Жумаев (90+6) – Ҳ.Юнусов (72), Н.Мавлонов (77).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ