pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Александр Волков: “Мажбурий ўзгаришлар режамизни ўзгартириб юборди”
11.06.2016 23:30

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Александр Волков қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: - “Насаф” мамлакатимизнинг кучли жамоаларидан бири. Шу сабабли осон ўйин бўлмаслиги олдиндан маълум эди. Рақибнинг салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. Умуман олганда ўйин ёмон таассурот қолдирмади. Фақатгина рақиб дарвозаси олдида юзага келтирилган имкониятлардан фойдалана олмаслик панд берди. Агарда вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олганимизда, ғалаба қозониш имконияти ҳам вужудга келарди. Пишур яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади, бу ҳам етмаганидек пенальтини ҳам голга айлантира олмадик. Шунга ўхшаш вазиятларни яна бир нечтасини мисол қилиб келтириш мумкин. Қулай имкониятлардан фойдаланишмагач, нима ҳам дейиш мумкин. Вазиятлардан фойдаланишдаги совуққонликни футболчиларга ўргатиш жуда мушкул. Бу ҳол ўйинчиларинг савиясига бориб тақалади. Балки ўйиндаги тарозу палласини жамоамиз томонига оғдиришда айнан шу савия камлик қилгандир. Акс ҳолда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Умуман олганда йигитлардан намойиш этган ўйинларидан миннатдорман. 0:2 ҳисобида ортда қолаётган пайтимизда ҳам ижобий натижага умид қилган ҳолда ҳаракат қилишда давом этишди. Аллоҳ айнан шу уринишлар учун ҳам якунда дуранг қайд этишимиз учун ёрдам бергандир. Учрашувни ўзинглар бевосита кузатиб бординглар. Ўйин анча асабий ва кескин руҳда кечди. Бу каби баҳслар эса мухлисларга ҳар доим ҳам ёқади. Биринчи навбатда ишқибозларимиз учун ўйин кўрсатамиз. Уларни уйларига яхши кайфиятда қайтганларидан хурсандман. Гарчи уйда дуранг қайд этган бўлсакда, “Насаф” каби жамоалар билан бу каби натижани қайд этиш у қадар ёмон эмас деб ўйлайман. Шу ўринда Алиев ва Азимовларни мажбурий тарзда алмаштирганлигимизни айтиб ўтмоқчи эдим. Якунда айнан шу жиҳат ҳам бизга панд берди. Ҳар ҳолда Алиевни анча барвақт алмаштиришимизни кутмагандик. Иккинчи бўлимда сўнгги учрашувларда яхши тарзда ҳаракат қилаётган Азимов ҳам жароҳат туфайли ўз ўрнини бошқа бир жамоадошига бўшатиб беришга мажбур бўлди. Уларнинг ўрнини эгаллаган футболчиларимиз ўйинни кучайтара олишмаган бўлсада, ўйинни бузишгани ҳам йўқ. Жамоамиз кўрсатган ўйиндан тўлиқ қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Натижага келсак, юқорида айтиб ўтганимдек, “Насаф” билан дуранг қайд этиш ёмон натижа эмас. Агарда мажбурий ўзгаришлар бўлмаганида ва қатор юзага келган вазиятларни кўкка совурмаганимизда ғалаба қозонишимиз мумкин бўларди. “Насаф”дек жамоага қарши баҳсда бу қадар кўп имкониятларга эга бўла туриб, фойдалана олмасликни омадсизлик билан боғлаган бўлардим. Агарда Мўйдин Мамазулумовни майдонга тушурганимизда ўйин схемаси бузиларди. Бундай ҳолатда майдонда бир нафар таянч ҳимоячи билан тўп суришимизга тўғри келиб, 4х4х2 тактик схемаси вужудга келарди. Марказда фақатгина Павленкони ўзи қоларди. Баҳриддинов эса кўпроқ ҳужумкор футболчи саналади. Бундай шароитда ўртани рақибга бериб қўйишимизни эҳтимоли юқори бўларди. Гарчи Аббосов ҳам ҳужумчи бўлсада, унинг хизматларидан қанотда фойдаландик. Мажбурий ўзгаришлар ўйинга бўлган режамизни ўзгаришига олиб келди. Алиевни жароҳати борасида гап кетганида, ҳозир бу борада аниқ фикр билдириш мушкул. Унинг жароҳатини қай тарзда эканлиги эртага маълум бўлади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ