pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Жанговор дуранг
11.06.2016 21:46

Бугун “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпионати 11- тур ўйинлари доирасида ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилди. Жамоамиз устунлигида ўтган беллашув дуранг билан якунланди.
Биринчи бўлимда меҳмонлар тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Учрашувдаги биринчи бурчак тўпидан 6- дақиқада “Насаф” унумли фойдаланди. Геворкяннинг узатган тўпини Деян Больевич дарвозага жойла қўйди. Шундан сўнг тўла устунлик “лочинлар” томонига ўтди. Кўплаб яратилган вазиятларда қаршиликлар дарвозабони Санжар Қувватов ишончли ўйин кўрсатганини ҳам таъкидлаб лозим. Жумладан Алиевнинг жарима майдони ташқарисидан, Азимов ва Жабборовларнинг ижро этган стандарт вазиятларини “аждарлар” дарвозабони қайтаришга эришди. Пишурнинг бир вазиятда яқин масофадан тепган тўпи жса тўғри дарвозабонга тегди. Шу тариқа биринчи бўлим 0:1 ҳисобида якунланди. 
Иккинчи бўлим ҳам мезбонлар устунлигида ўтди. 61- дақиқада Акрам Баҳритдинов ҳисобни тенглаштириш имкони эга бўлди. Аммо ярим ҳимоячимиз пенальтини голга айлантира олмади. Аниқроғи яна Қувватов тўп йўналишини топиб, “Насаф”ни голдан сақлади. Ўйиннинг иккинчи ярмида Рўзиқул Бердиев шогирдлари асосан қарши ҳужум тактикасини қўллашди. Бу 72- дақиқада ўз самарасини келтирди. Азамат Алланиёзов Игорь Голбанни алдаб ҳисобни 2:0 кўринишига келишини таъминлади. Бироздан сўнг Мақсуд Каримов тепган тўп дарвозамиз устунига тегди. Бундан Волков шогирдлари тушкунликка тушишмади. Ўз майдонида мағлуб бўлишни истамаган “Навбаҳор” ҳужумкорликни оширди. 81- дақиқада жаримадан узатилан тўпни Турғунбоев боши билан дарвозага йўналтирди, Қувватовдан қайтган тўпни Дилшод Жабборов голга айлантирди, 1:2. Ушбу голдан “навбаҳорчилар”нинг “иштахаси очилди”. Орадан уч дақиқа ўтгач Акрам Баҳритдинов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Футболчимиз Мақсуд Каримов ва Шуҳрат Муҳаммадиев қуршовида бўлишига қарамасдан гол уришни уддалади. Дуранг натижа ўйин охиригача сақланиб қолди.

“Навбаҳор” – “Насаф” - 2:2 (0:1). 11 июнь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 4538 томошабин. 
Ҳакамлар: Р. Эрматов - 9, А. Расулов, Ж. Саидов, А. Шукуруллаев. 
Назоратчи – Д. Роман.
“Навбаҳор”: 23. Алибек Туробов, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов, 15. Обид Жўрабоев, 17. Владислав Павленко, 18. Анвар Ражабов (16. Шоҳжаҳон Аббосов, 79), 21. Аъзам Алиев (48. Азизбек Турғунбоев, 18), 22. Сардор Азимов (10. Алишер Маҳмудов, 63), 29. Игорь Голбан, 33. Тоҳир Шамситдинов, 77. Олександр Пишур.
“Насаф”: 35. Санжар Қувватов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ильдар Маматказин, 7. Шуҳрат Муҳаммадиев, 9. Илҳом Шомуродов (34. Фарруҳ Сайфиев, 68), 10. Дилшод Раҳматуллаев, 17. Артур Геворкян, 18. Баҳром Абдураҳимов, 19. Деян Больевич, 20. Эркин Бойдуллаев, 21. Азамат Алланиёзов.
Голлар: Д. Жабборов (81), А. Баҳридтинов (84) - Д. Больевич (6), А. Алланиёзов (72).
Огоҳлантиришлар: Д. Жабборов (51), Ш. Аббосов (88) - М. Каримов (37), А. Алланиёзов (61).
Амалга оширилмаган пенальти: А. Баҳритдинов (62).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ