pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Голлар "шоуси"да ёшларимиз ғолиб
10.06.2016 22:53

Бугун Ёшлар биринчилиги 11- тур ўйинларидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди. Тўрақўрғондаги "Ёшлик" ўйингоҳида ўтказилган ўйинда томошабинлар жами саккизта голга гувох бўлишди.
Учрашувда ҳар икки томон очиқ футбол намойиш этганликлари учун беллашув голларга бой руҳда ўтди. Биринчи бўлиб меҳмонлар учрашувда тезкор гол эвазига ҳисобни очишди. Бироқ Хушбаковнинг 3- дақиқада урган голига Шохжаҳон Аббосов 7 ва 9- дақиқаларда икки бор жавоб қайтариб, "ёш навбаҳорчилар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 2:1. Шундан сўнг қаршилик ёшлар Хушбаковнинг "дубли" эвазига ҳисобдаги мувозанатни тиклашга эришишди. 29- дақиқага келиб эса Акбарали Холдоров ҳисобни 3:2 кўринишига келишини таъминлади. Аммо мезбонлар хурсандчилиги яна узоққа чўзилмади. Рақиб орадан беш дақиқа ўтгач Александр Корнейчук дарвозасини учинчи бор ишғол этишни уддалади. Танаффусга "ёш насафчилар" ҳисобда олдинга ўтган холда чиқишлари ҳам мумкин эди. Аммо белгиланган пенальтини Корнийчук қайтаришга эришди.
Иккинчи бўлимда тўпни назорат қилиш асосан "Навбаҳор" ёшлари томонида бўлди. Акбарали Холдоров 50- дақиқада ҳисобни 4:3 етказгач меҳмонлар сафардан қуруқ қайтмаслик илинжида бир неча бор хавфли вазият яратишди. Дурбек Умаралиев шогирдлари қарши ҳужумларда рақибни жазолашлари ҳам мумкин эди. Лекин кўп холатларда омад ёшларимиздан юз ўгирди. Фақатгина қўшиб берилган дақиқаларда Ислом Абдуқодиров рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди.

"Навбаҳор" - "Насаф" - 5:3 (3:3). 10 июнь. Тўрақўрғон. "Ёшлик" ўйингоҳи. 213 томошабин.
Ҳакамлар: А. Шукуруллаев - 7,9, А. Жабборов - 7,8, М. Нехочин - 8, И. Носиров - 9.
Назоратчи - Д. Роман.
"Навбаҳор": 12. Александр Корнийчук, 4. Қаҳрамон Маҳаммаджонов (15. Равшан Асланов, 46), 5. Ҳожиакбар Юнусов, 6. Акбарали Холдоров (18. Жавоҳир Олимжонов, 85), 7. Нодир Мавлонов (8. Ҳасан Асқаров, 43), 9. Ислом Абдуқодиров, 10. Илҳом Алибоев (20. Иброҳим Исмоилов, 74), 11. Дониёр Инамов, 14. Азиз Мамазоитов (2. Азиз Умаров, 43), 17. Азиз Турғунбоев (72. Абдурауф Ғуломов, 87), 19. Шохжаҳон Аббосов.
"Насаф": 30. Музаффар Шарипов, 6. Сирожиддин Қўзиев, 7. Акбар Муродов, 14. Илҳом Алижонов (34. Фарруҳ Сайфиев, 46), 16. Дилшод Хушбаков, 19. Наврўз Иззатуллаев (9. Алфайзи Неъматов, 60), 20. Акмал Мозговой (18. Сирожиддин Еттибоев, 46), 22. Ислом Кенжабоев, 28. Сардор Садуллаев (4. Акмал Олимов, 52, 43. Тимур Файзуддаев, 66), 32. Абдулазиз Нишонбоев, 41. Нажмиддин Нормуродов.
Голлар: Ш. Аббосов (7, 9), А. Холдоров (29, 50), И. Абдуқодиров (90+3) - Д. Хушбаков (3, 17), И. Кенжабоев (34).
Амалга оширилмаган пенальти: С. Қўзиев (42, дарвозабон).
Огоҳлантиришлар: А. Холдоров (41), Қ. Маҳаммаджонов (45), А. Умаров (59), Ҳ. Юнусов (72) - А. Муродов (57).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ