pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Энг яхшилар тақдирланди
06.06.2016 17:48

Уч кун давом этган "Odil Cup" футбол фестивали ҳам якунланди. Аввал хабар бериб ўтканимиздек, мазкур мусобақада 2002 ва 2004 йилларда туғилган ўсмирлардан ташкил топган саккизта жамоа қатнашди. Турнир фестивал мақомига эга бўлганлиги сабабли унда ғолиб ва мағлублар бўлмади. Яъни барча қатнашчи жамоа вакиллари медаллар ва махсус ажратилган совғаларга эга бўлишди. Мусобақанинг ёпилиш маросими эса тантанали руҳда ўтди. Мусобақа сўнггида, икки авлод вакиллари сафида ҳаракат қилган энг яхши футболчилар рағбатлантирилдилар. Унда, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоаси вакиллари эсдалик совғалар билан қатнашдилар.

2004 йилда туғилган болаларни тақдирлаш "Нефтчи" жамоаси раҳбариятининг зиммасига тушди. Фарғоналиклардан, клуб раиси Рустам Абдуллаев, спорт ишлари директори Шерзод Раимжонов, бош мураббий Андрей Фёдоров ва катта мураббий Мурод Исмоилов иштирок этдилар.
2004 йилларда таваллуд топган футболчилар ичида энг яхшилар:
Номинациялар қуйидагича кўриниш олди:
Энг яхши дарвозабон: Набиев Абдуҳамид ("Истиқлол") .
Энг яхши ҳимоячи: Ёқуббоев Юнусхон ("Баркамол").
Энг яхши ярим ҳимоячи: Маъруфжонов Абдулборий ("Asia").
Энг яхши ҳужумчи: Жўрабоев Асадбек ("Навбаҳор").
2002 йилда туғилган ёш футболчиларни "Навбаҳор" жамоаси вакиллари эсдалик совғалари билан тақдирладилар. Унда клуб Вице-президенти Олимжон Қосимов, жамоа директори Ғанишер Исмоилов, мураббий Мустафо Байрамов ва футболчи Хайрулла Каримов қатнашдилар.
2002 йилларда таваллуд топган футболчилар ичида энг яхшилар:
Номинациялар қуйидагича кўриниш олди.
Энг яхши дарвозабон: Азимжонов Азиз ("БЎСМ-1").
Энг яхши ҳимоячи: Исмоилов Раҳматбилол ("Нефтчи").
Энг яхши ярим ҳимоячи: Мўминов Олимжон ("Косонсой").
Энг яхши ҳужумчи: Қаюмбоев Абдурасул ("Навбаҳор").
Номинациялардан ташқари, "Imkon Plyus" савдо бренди ҳомийлигида, яна тўрт кишига эсдалик дипломлари топширилди.
Биринчилардан бўлиб, турнирни бошидан охиригача катта ёрдам берган Наманган вилояти футбол федерацияси вице-президенти Баҳром Холмирзаевга, кейин "Навбаҳор" жамоаси матбуот котиби Шавкат Содиқовга. Турнир дамомида ташкилотчиларга жуда катта ёрдам берган "Навбаҳор" жамоаси мухлисларига аталган дипломни Жаҳонгир Шарифий, Одил Аҳмедов томонидан қабул қилиб олди.
Шундай фарзандни оқ ювиб, оқ тарагани ва Ватан хизмати йўлида тўғри тарбия бергани учун, "Championat.asia" ва ўзбекистонлик футбол ишқибозлари номидан, Одил Аҳмедовнинг отаси, Олим акага фарзанди учун махсус диплом топширилди.
"Эл учун хизмат қилаётганидан бағоят хурсандман", - дея қисқа фикр билдирдилар, Олим ака Аҳмедов.

Манба: "Championat.asia"

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ