pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Бухоро" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг
29.05.2016 21:43

"Бухоро" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб "Навбаҳор" бош мураббий Александр Волков учрашув тўғрисида ўз фикрини билдирди. - "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин кутилганидек курашларга бой бўлди. Учрашув бошида баъзи содир этган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Сўнгра ўз дарвозамиздан аламли тўп ўтказиб юбордик. Умуман олганда мухлисларга бугунги беллашув манзур бўлди деб ўйлайман. Аслида жамоамизнинг ўйинини қовушди дейиш мумкин, бироқ голларни "Бухоро" урди. Бизга доимгидек вазиятларни голга айлантириш етишмади. Иккинчи даврада таркибда ўзгаришлар бўлишини вақт кўрсатади. Буни ҳозир айтиш қийин. Ха, раҳбарият бир нечта янги ўйинчиларни клубга таклиф қилишни режалаштирган.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бухоро" бош мураббийи Жамшид Саидов иштирок этди. - Оғир ўйин ўтказдик. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам йигитларга рахмат айтиб, уларни ғалаба билан табрикламоқчиман. Нима сабабдан сўнгги 10 дақиқада бўш ўйин кўрсатганимизни ўрганиб чиқамиз. Нимага ҳимояланганимизни ўзим ҳам тушунмадим. Об-хаво шароити балки футболчилар ҳаракатига таъсир ўтказган бўлиши мумкин. Шу боис бироз ланч ўйин кузатилди. Гол ўтказиб юборгунимизга қадар яхши ҳаракатланаётгандик. Ҳисоб қисқаргач шогирдларим тушкунликка тушиб қолишди. Бугунги учрашувни унутиб, навбатдаги "Локомотив"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ