pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Омад "Бухоро" томонида бўлди
29.05.2016 21:08

Бугун "Навбаҳор" Ўзбекистон чемпионати 10- тур ўйинлари доирасида "Бухоро" жамоаси билан меҳмонда ўзаро куч синашди. Гарчи тўпни назорат қилиш бўйича "лочинлар" устунликка эга бўлишса-да, муросасиз кечган беллашувда омад рақибга кулиб боқди.
"Лочинлар" учрашувни фаол бошлашди. Дастлабки 20 дақиқа ичида футболчиларимизда уч бор бурчак тўпини амалга ошириш имконига эга бўлишди, Аъзам Алиев 20 метрдан зарба йўллади, бироқ омад мезбонларга кулиб боқаверди. Хатто Баҳритдинов 17 дақиқада учрашувда ҳисобни очиши ҳам мумкин эди. Лекин Акрамнинг бухороликлар ҳимоячиларни алдаб, жарима майдонига ёриб кириб берган зарбасини Худоёров қийинчилик билан қайтариб қолди. Ўз навбатида "Бухоро" футболчилари ҳам кескинликни оширишга интилишди. 22- дақиқада учрашувда майдон эгалари ҳисобни очишди. Азиз Ибрагимов Алибек Туробов билан бирга-бир вазиятга чиқиб дарвозани ишғол этди, 1:0. Голдан кейин вазиятни ўнглаш мақсадида футболчиларимиз ҳужумкорликни оширишди. Аъзам Алиевнинг бир нечта кучли зарбалари, Дилшод Жабборовнинг амалга оширган жарима тўплари Худоёров қўриқлаган дарвозадан жой олмади.
Танаффусдан сўнг яна ташкил этилган кетма-кет хавфли вазиятлар самарасиз якун топишда давом этди. Алиев ва Ражабовларнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Майдон эгалари эса стандарт вазиятдан унумли фойдаланишга муваффақ бўлишди. Ўйинга киритилган жарима зарбасидан кейин Сардор Раҳмонов гол муаллифига айланди. Бухороликларнинг иккинчи голдан кейин ўйин суръати пасайди. Учрашув охирлаб бораётганда эса жамоалар яна жонланишга мажбур бўлишди. 84- дақиқад Сардор Азимов томонидан етказиб берилган жарима тўпини Игорь Голбан "Бухоро" дарвозасига жойлади, 2:1. Қолган дақиқаларда ҳисобни тенглаш учун футболчиларимиз катта куч билан олдинга ўтишди. Бундан эса рақиб самарали фойдаланди. Қарши ҳужумда яна Азиз Ибрагимов ўз номига гол ёздириб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Шундан сўнг ҳужумга ўтган футболчиларимиз Акрам Баҳриддиновнинг голи туфайли ҳисобдаги фарқни қисқартиришди. Дурангни таъминлаш учун эса жамоамизга вақт етмади.  Шу тариқа "Навбаҳор" Бухородан очкосиз қайтди. 

"Бухоро" - "Навбаҳор" 3:2 (1:0). 29 май. Бухоро. "Бухоро" спорт мажмуаси.
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев, А. Усмонов, О. Абдувосилов, Р. Лутфулин.
Назоратчи - Б. Тоғаев.
"Бухоро": 1. Муҳиддин Худоёров, 3. Сардор Раҳмонов, 8. Саламат Қутибоев, 10. Шавкат Саломов, 16. Артём Филипосян, 18. Баҳодир Пардаев (7. Суҳроб Неъматов, 68), 23. Александр Мерзляков, 61. Азиз Ибрагимов, 85. Руслан Мельзиддинов, 87. Алишер Саноев (11. Санъат Шихов, 85), 97. Камолиддин Мурзоев (19. Жасур Ҳасанов, 46).
"Навбаҳор": 23. Алибек Туробов, 7. Акрам Баҳриддинов, 9. Дилшод Жабборов, 15. Обид Жўрабоев, 17. Владислав Павленко, 18. Анвар Ражабов, 21. Аъзам Алиев, 22. Сардор Азимов, 29. Игорь Голбан, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 77. Олександр Пишур.
Голлар: А. Ибрагимов (22, 89), С. Раҳмонов (69) - И. Голбан (84), А.Бахриддинов (90).
Огоҳлантиришлар: А. Саноев (32) - С. Азимов (59), Д. Жабборов (75).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ