pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз яна мағлуб
28.05.2016 19:32

Ёшлар биринчилигининг навбатдаги турида Бухорода "Бухоро" жамоаси ёшлари меҳмони бўлган "Навбаҳор" рақибга кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Биринчи бўлим сўнггида Ислом Ҳолиқов томонидан киритилган ягона гол барчасини ҳал қилди. 
Мағлубиятга учрашган бўлсада ёшларимиз ёмон таассурот қолдиришмади. Футболчиларимиз тўпни назорат қилиш ва ҳужумлар ташкил этиш борасида рақибдан устунликка ҳам эришишди. Вазиятлардан фойдалана олмаслик якунда мағлубиятга олиб келди. Бухороликлар эса кам сонли имкониятлардан биридан самарали фойдаланиб, уч очкони қўлга киритишди. Биринчи бўлим якунланиб бораётган бир паллада Муҳиддинов ўнг қанотда ҳимоячиларни чалғитган ҳолда Ислом Ҳолиқовни тўп билан таъминлади. Ҳолиқов эса чамаси 19 метрлардан аниқ зарба йўллашни уддасидан чиқди. 
Учрашувнинг иккинчи бўлими давомида ҳар икки жамоа аъзоларида гол уриш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, ҳеч бир футболчига ҳисобни ўзгартириш насиб этмади. Шу тариқа ёшларимиз Бухоро шаҳридан қуруқ қайтишди. Бу ёшларимизнинг мусобақадаги кетма-кет учинчи мағлубияти бўлди.

"Бухоро" - "Навбаҳор" 1:0 (1:0). 28 май. Бухоро. "Умид" спорт мажмуаси. 301 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Лутфуллин - 8,2, А. Буров - 8,2, Ш. Раҳматов - 8,2, А. Олимов - 7.
Назоратчи - Б. Тоғаев.
"Бухоро": 25. Шохжаҳон Насимов, 2. Миржалол Жумаев (21. Элшод Дилмуродов, 32) , 3. Бобур Омонов, 4. Тўлқин Умаров, 5. Саиддостон Фозилов, 6. Сардор Сулаймонов (17. Ислом Усмонов, 89), 7. Ислом Ҳолиқов, 9. Мирфайз Муҳитдинов, 10. Нозим Умуров (8. Шохрух Холматов, 46), 11. Хуршид Олимов (77. Жаҳонгир Ҳайриев, 66), 14. Нодир Давлатов (19. Жамшид Ҳасанов, 46).
"Навбаҳор": 1. Мирзоҳид Маматхонов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 6. Акбарали Холдоров, 7. Нодир Мавлонов (8. Фарруҳ Умаралиев, 80), 9. Ислом Абдуқодиров (2. Иброҳим Исмоилов, 84), 10. Илҳом Алибоев, 11. Дониёр Иномов (4. Жавоҳир Олимжонов, 64), 14. Азиз Мамазоитов, 15. Равшан Асланов (18. Ислом Йўлдошев, 77), 17. Азиз Турғунбоев (72. Абдурауф Ғуломов, 71), 19. Шохжаҳон Аббосов (20. Хусанхон Ғаниев, 64).
Гол: И. Ҳолиқов (42).
Огоҳлантиришлар: И.Холиқов (39), Т.Умаров (67) - Н.Мавлонов (78), И. Абдуқодиров (85), Х. Ғаниев (90).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ