pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ургенчда иккинчи бўлдик
23.05.2016 09:49

Ургенч шаҳрида 2004 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунланди. Мазкур мусобақада қатнашган “Навбаҳор” ўсмирлари финалга қадар етиб келишни уддасидан чиқишганди. Мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувида вакилларимиз Хоразм вилояти терма жамоаси билан баҳс олиб боришди. Муросасиз руҳда ўтган ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Шу тариқа Хоразм вилояти ўсмирлари Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди. Ўсмирларимиз эса иккинчи ўрин билан кифояланишди. Чемпионат низомида 3-ўрин учун ўйин ўтказиш кўзда тутилмаганлиги сабабли ярим финалда мағлуб бўлган Фарғона ва Сирдарё вилояти терма жамоалари фахрли учинчи ўрин соҳибига айланишди. Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, ташкилотчилар чизиқлар бўйича ҳам энг яхшиларни аниқлашди. Улар орасида тарбияланувчиларимизни борлиги ҳам қувонарлидир. Мансур Абдуллаев чемпионатнинг энг яхши ҳимоячиси деб топилган бўлса Жавоҳир Абдужабборов энг яхши ҳужумчи номинациясида ғолиб деб топилди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ