pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг
21.05.2016 21:05

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида “лочинлар” бош мураббийи Александр Волков ҳамда қўқонликлар менежери Тоҳир Кападзе журналистлар саволларига жавоб беришди.

Александр Волков (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Ўйин кутганимиздек жанговор руҳда ўтди. Яъни тахминларимиз ўзини оқлади. Жуда яхши бўлади деб ўйламагандим. Негаки, кубок баҳсида кимдир курашни давом эттиради, яна кимдир эса курашни тўхтатади. Мазкур ўйин олдидан бир ҳафта олдин Наманганда чемпионат доирасида қўқонликларни қабул қилгандик. Ўшанда ўйинда “Қўқон-1912” жамоаси йирик ҳисобда имкониятни бой берганди. Шундан келиб чиққан ҳолда жавоб учрашувида майдондаги футболдан кўра кўпроқ кураш кечиб, ҳис-хаёжонлар биринчи ўринга чиқиб, майдонда жанг бўлади деб тахмин қилгандим. Лекин, ҳар икки жамоа ҳам барчани ҳайратда қолдиришди. Чунки футболчилар майдонда ўзларини нималарга қодир эканликларини амалда намойиш этишди. Шахсан менга ўйин ёқди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам дарвозалар олдида хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Футболчилар чиройли ўйин орқали мухлисларни ҳам хурсанд қилишди деб ўйлайман. Яхши футбол бўлди. Бироқ, ҳаво ҳароратини иссиқ эканлиги кўнгилни хижил қилди. Агарда учрашув кечроқ бошланганида, ўйин суръати юқорироқ бўлиб баҳс янада қизиқарлироқ кечарди. Ҳар ҳолда мухлисларга тезкорлик ёқади. Иссиқ бўлганлиги сабабли бугун тезкорлик кўзга ташланмади. Шу каби камчиликлар бўлишига қарамай, яхши ўйин бўлди. Жиддий тарзда қаршилик кўрсатишгани учун “Қўқон-1912” жамоаси аъзоларига раҳмат айтаман. Нима билан боғлиқ эканлигини билмадиму, лекин мезбонлар яхши ўйин кўрсатишди.

Тоҳир Кападзе (“Қўқон-1912” жамоаси менежери): - Авваламбор Қўқон халқи, ишқибозларимиз ва жамоа аъзоларини қўлга киритилган ютуқ билан табриклайман. Гарчи бугун дуранг қайд этган бўлсак-да, икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга йўл олдик. Олдимизга кейинги босқичга чиқишни мақсад қилиб қўйгандик. Йигитлар бугун матонат кўрсатиб, жанговорликка эътибор қаратиб, қўлларидан келганича ҳаракат қилиб, олдиларига қўйилган вазифани бажаришди. Чорак финалга чиққанимиздан хурсандман. “Навбаҳор” ўзинглар гувоҳи бўлдинглар. Жамоа таркиби яхши шаклланган. Жанговор жамоа деб айтсак хато бўлмайди. Ҳужум чизиғида тажрибали Пишур ҳаракат қилган бўлса, ҳимояда яна бир маҳоратли легионер Голбан тўп сурмоқда. Қолган футболчилар ҳам яхшигина маҳоратга эга саналишади. Ўйин ҳам қизиқарли руҳда ўтди. Наманганда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Бугунги учрашув бошларида ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. “Дерби” ўз номига мос бўлди. Чемпионатнинг сўнгги ўйинида “Навбаҳор”га 1:5 ҳисобида ютқазганлигимиз сабабли, ўзимизда ва футболчиларда қандайдир алам бор эди. Яъники, бу яхши маънодаги алам эди. Футболчиларимизга ўзларини кўрсатиш учун фурсат юзага келганди. Худога шукурки, бугун юзимиз ёруғ бўлиб, кейинги босқичдаги рақибимизни кутмоқдамиз. “Бухоро” ва “Пахтакор” жуфтлиги ғолибини кутамиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ