pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Қўқон-1912" фойдасига дуранг
21.05.2016 20:03

Бугун "Навбаҳор" меҳмонда "Қўқон-1912" жамоасига қарши Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқич жавоб учрашуви доирасида ўйин ўтказди. "Лочинлар" устунлигида ўтган жанговор ўйин дуранг билан якунланди.
Томонларнинг ўзаро биринчи тўқнашувида қўқонликлар Наманганда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишгани туфайли "Навбаҳор"га тезкор гол уриш муҳим эди. Бу вазифани футболчиларимиз уддалашди. 11- дақиқада Олександр Пишур бошлаган ҳужумни ўзи гол билан якунлади. Бироқ, жамоамизнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. 17- дақиқада Обид Жўрабоев Жалил Кимсановга нисбатан қўполлик ишлатгани учун мезбонлар жаримат тўпи ишлашди. Натижада Азиз Тўхтабоевнинг узатган тўпини Носир Отақўзиев Туробов қўриқлаган дарвозага жойлади, 1:1. Биринчи бўлимда уч бор Руслан Матниёзов "Қўқон-1912"ни муқаррар голлардан қутқариб қолганини таъкидлаш лозим. Алиев, Ражабов ва Азимовларнинг зарбаларини қўқонликлар дарвозабони майдон ташқарисига чиқаришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимда ҳам "навбаҳорчилар" ҳужумкор ўйин намойиш қилишди. Бироқ Ковшов шогирдлари қарши ҳужумларни пойлаб, ҳимоявий ўйин кўрсатишга қарор қилишди. Учрашув соат 16:30 да бошлангани ва айни жарима вақтда футболчилар майдонда ҳарақат қилишгани албатта учрашувга таъсирини ўтказди. Захирадан майдонга туширилган ўйинчилар ҳам харчанд ҳаракат қилишмасин, барибир кереакли натижа қайд этилмади. Устига устак ўйин охирида "Навбаҳор" бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Бош ҳакам Бахтиёр Намозов қанотдаги рефери билан маслахатлашиб Ҳайруллло Каримовга қизил карточка кўрсатди. Қолган дақиқаларда ғалаба тўпини уришнинг имкони бўлмади. Шу тариқа "Навбаҳор" Ўзбекистон кубогидаги иштирокини якунлади.

"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" - 1:1 (1:1). 21 май. Қўқон. "Марказий" ўйингоҳ. 3508 томошабин.
Ҳакамлар: Б. Намозов - 8,4, А. Сидоров - 8,0, Д. Саилавов - 8,1, Р. Копадзе - 7.
Назоратчи - Г. Имомов.
"Қўқон-1912": 1. Руслан Матниёзов, 4. Миржалол Қурбонов, 5. Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов, 7. Отабек Зокиров ( 23. Фурқат Ҳасанбоев, 58), 9. Носир Отақўзиев, 17. Азиз Тўхтабоев (25. Алишер Зиёвуддинов, 62), 20. Достон Турсунов, 22. Ориф Мамажонов (31. Ойбек Нурбоев, 80), 24. Илья Ильин, 28. Абдуллоҳ Олимов.
"Навбаҳор": 23. Алибек Туробов, 4. Ҳайрулло Каримов, 7. Акрам Баҳритдинов, 15. Обид Жўрабоев, 18. Анвар Ражабов (11. Мўйдин Мамазулумов, 71), 21. Аъзам Алиев, 22. Сардор Азимов (17. Владислав Павленко, 64), 29. Игорь Голбан, 33. Тоҳир Шамситдинов, 70. Алибобо Раҳматуллаев (48. Азиз Турғунбоев, 80), 77. Олександр Пишур.
Голлар: Н. Отақўзиев (17) - О. Пишур (11)
Огоҳлантиришлар: Ж. Кимсанов (82) - О. Пишур (82)
Четлатиш: Ҳ. Каримов (84).

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги,

1/8 финал

23.05.2017


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ