pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз Андижон билан куч синашишди
20.05.2016 19:29

Ўзбекистон кубоги ўйинлари сабабли Ёшлар биринчилигида кичик танаффус юзага келгани муносабати бугун "Навбаҳор" ёшлари 1995-1996 йилги футболчиларидан ташкил топган Андижон терма жамоаси билан ўзаро куч синашишди. Уйчи туманидаги "Пахтакор" ўйингоҳида ўтказилган ўйин футболчиларимиз устунлигида ўтди. Унда жамоамиз фойдасига 5:0 ҳисобида ғалаб қозонди. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, "ёш навбаҳорчилар" сафида Санжар Асқаралиев ва Ғайрат Жўраевларни инобатга олмаганда асосан 16-17 ёшли футболчилар майдонга туширилди. Биринчи бўлимда Дурбек Умаралиев шогирдлари рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олишди. Ўйинда ҳисобни жарохатидан фориғ бўлиб жисмоний холатини тиклаб бораётган ярим ҳимоячимиз Ғайрат Жўраев очишга муваффақ бўлди. Ёшларимизнинг иккинчи голини Иброҳим Исмоилов киритди. Исмоиловга тўпни Ғайрат Жўраев етказганини қўшимча қилиш лозим. Беллашувнинг иккинчи ярмида ҳам ёшларимиз ҳужумларга бой футбол намойиш этишди. Дониёр Инамов ҳисобни йирик кўринишга келишини таъминлади. Ушбу ўйинда мураббийлар футбол мактабларида ёрқин ўйин кўрсатиб келаётган ўйинчиларни синовдан ўтказишга қарор қилишди. Берилган имконият ўзини оқлади дейиш мумкин. Исмоил Абдураимов ҳисобни янада йириклаштиршни уддалаганидан сўнг захирадан майдонга тушган 16 ёшли келажаги порлоқ футболчимиздан бири Абдулазиз Жалилов хал қилувчи бешинчи тўпни ўз номига гол ёздириб қўйди.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда бошлади: Мирзохид Маматханов, Хожиакбар Юнусов, Жавоҳир Олимжонов, Азиз Мамазоитов, Тошпўлат Неъматов, Санжар Асқаралиев, Бекзод Турсунов, Акбарали Холдоров, Дониёр Инамов, Иброҳим Исмоилов, Ғайрат Жўраев.
Захирадан майдонга тушганлар: Исроил Эргашев, Абдурауф Ғуломов, Бобур Раҳмонов, Ислом Абдуқодиров, Абдулазиз Жалилов, Исмоил, Раҳматулла.
Голлар: Ғайрат Жўраев, Иброҳим Исмоилов, Дониёр Инамов, Исмоил Абдураимов, Абдулазиз Жалилов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ