pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Александр Волков: “Қўқонда осон ўйин бўлмайди”
14.05.2016 22:24

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Александр Волков қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: - Ўйиндан икки хил таассурот қолдирди. Йирик ҳисобда ғалаба қозонганлигимиз яхши бўлди. Лекин, ўйин борасида йигитларни тўхтаб қолишганидан қониқиш ҳосил қилмадим. Учрашувдан олдин йигитларга қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар охиригача ҳаракат қилишни уқтиргандим. “Обод”га қарши олдинги баҳсда ҳам иккита гол урганимиздан кейин футболчилар хотиржамликка берилишганди. “Пахтакор” билан ўйинда ҳам иккита тўп ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам футболчилар тўхаб қолишганди. Яъни футболчиларимиз барвақтроқ ўйнашни тўхтатишмоқда. Бу ҳолатни руҳий томондан йўқотиш учун анча ишлашимизга тўғри келмоқда. Бугун биринчи бўлимда учта гол урганимиздан кейин танаффус пайтида футболчиларга ҳисобни унутган ҳолда охиригача ўйнашни уқтиргандим. Ахир ўйингоҳга келадиган мухлисларни чиройли футбол кўргиси келадику. Айнан шу жиҳат мени қониктирмаяпти. Иккинчи бўлимда майдонга чиқиб, кўпроқ ҳимояга эътибор қаратган тарзда тўп суришди. Яхшиямки, ўйин охирларига уйғониб яна иккита гол уришга эришишди. Айнан шу ҳолатни инобатга олмаганда йигитларга ортиқча эътирозлар йўқ. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар учрашувни таҳлил қилиб, хато ва камчиликларни бартараф этиш учун ҳаракат қиламиз. Боиси олдинда “Қўқон-1912” жамоасига қарши мамлакат кубоги нимчорак финалининг жавоб учрашуви турибди. Қўқонда осон ўйин бўлмаслиги айни ҳақикат. Ҳар ҳолда қаторасига битта жамоани мағлубиятга учратиш осон бўлмайди. Шу сабабли, жавоб учрашувига муносиб тарзда ҳозирлик кўрамиз. “Қўқон-1912” футболчилари ўз майдонларида ижобий натижа учун ҳаракат қилишларига шубҳа йўқ. Фурсатдан фойдаланиб, қўқонликларга бугун намойиш этган ўйинлари учун раҳмат айтаман. Улар бугун айниқса иккинчи бўлимда муносиб тарзда қаршилик кўрсатиб, қарши ҳужумларда шошириб қўйишди. Умуман олганда жамоа ёмон эмас.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ