pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мурод Исмоилов: “Жамоамизга ғолиблик руҳи етишмаяпти”
14.05.2016 21:50

“Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида журналистларнинг саволларига меҳмонлар устози Мурод Исмоилов жавоб қайтарди: - Ўйинни жамоамиз яхши бошлаганди. Ҳаттоки, ҳисобни очишга ҳам эришгандик. Афсуски, ҳимоячиларимиз берилган кўрсатмаларимизни бажара олишмагани ёки тушунишмагани учун керакли натижа қўлга киритилмади. Футболчиларимиз айнан биз айтган хатоларга йўл қўйишди. Стандарт вазиятлардан ўтказилган учта гол ҳаммасини ҳал қилди. Иккинчи бўлимни ҳам йигитлар ёмон бошлашмаганди. Лекин, ўша оддий вазиятлардаги хатоларимиз панд берди. Бундай совғалардан Пишур самарали тарзда фойдаланиб, қаҳрамон бўлди. Ёш футболчиларимиздан Иқбол Маликжонов ва Ойбек Рустамовлардан хурсанд бўлганлигимни айтиб ўтишни истардим. Рустамов биринчи ўйинини ўтказди. Маликжонов ҳам ёмон ўйнагани йўқ. Ёш футболчиларимизни ҳаракатларидан кўнглим тўлди. Келгусида, ушбу йигитларимиз жамоанинг етакчиларидан бири бўлиб етишишади деган умиддаман. Уларда кўпчилик футболчиларимизда етишмаётган руҳият бор. Фурсатдан фойдаланиб, “Навбаҳор” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Ҳар икки жамоага ҳам навбатдаги учрашувларда омад тилайман. Бугун жамоамизга ғолибликка бўлган руҳ етишмади. Ўйин борасида гап кетганида, футболчиларимиз бир-бирларини тушуниб, ўйиндаги боғлиқликни шакллантиришмоқда. Ўз дарвозамиздан бир-иккита тўп ўтказиб юборганимиздан кейин охиригача кураша олмаяпмиз. Олдинги турда “Бунёдкор” билан ўтган ўйинда ҳам ҳисоб 0:2 етган пайтда баҳсни якунланишига анча вақт бўлишига қарамай, охиригача кураша олмагандик. Таркибда йигитларни ўз ортидан етаклай оладиган етакчи футболчи етишмаяпти. Аслини олганда Наманганга яхши ният билан келгандик. Афсуски, футболда шунақаси ҳам бўлиб турар экан.

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги,

1/8 финал

23.05.2017


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ