pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Қўқон-1912" тор-мор этилди!
14.05.2016 19:50

Бугун “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпионати 9- тур ўйинлари доирасида ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди. “Лочинлар” устунлигида ўтган беллашув мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимда меҳмонлар кутилмаганда тезкор гол уришни уддасидан чиқишди. Миржалол Қурбоновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг ноқулай тарзда Алибек Туробовга келгани боис дарвозабонимиз гол ўтказиб юборди, 0:1. Шундан сўнг Волков шогирдлари вазиятни ўнглаш мақсадида катта куч билан олдинга ўтишди. Бу урунишлар қўқонликларнинг ҳимояланишига ва кўпинча ўйин қоидасини бузишга олиб келди. Бундан эса “навбаҳорчилар” унумли фойдаланишди.24- дақиқада Игорь Голбан собиқ жамоаси дарвозасига гол урди. Ражабовнинг жаримадан оширган тўпини легионер ҳимоячимиз боши билан тўпни “Қўқон-1912” дарвозасига жойлади, 1:1. Орадан беш дақиқа ўтгач яна стандар вазиятдан “Навбаҳор” гол уришга муваффақ бўлди. Бу сафар Олександр Пишур ўз номига гол ёздириб қўйди, 2:1. 39- дақиқада Сардор Азимовнинг бурчакдан оширган тўпини Дилшод Жабборов Ғайрат Ҳасанов қўриқлаган дарвозага жойлаб қўйди, 3:1. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда йўл олишди.
Иккинчи бўлимни тўла футболчиларимиз устунлигида ўтди десак муболаға бўлмайди. Ҳимоячиларимизнинг ва дарвозабонимизнинг ишончли ўйинлари “Қўқон-1912”га иккинчи голни уришга имкон қолдирмади. Аксинча, сўнгги 20 дақиқада таблодаги ҳисоб янада йирик кўриниш олди. 72- дақиқада Пишур Жабборовнинг тўп оширишидан сўнг Ғайрат Ҳасанов дарвозасига кучли зарба билан тўпни киритди, 4:1. Бироздан сўнг украиналик ҳужумчимиз учрашувда “хет-трик”ни расмийлаштирди, 5:1. Бу вазиятда Аъзам Алиев голга ассистентлик қилганини таъкидлаш лозим. Учрашув охирида захирадан майдонга тушган Азиз Турғунбоевда олтинчи тўпни ҳам рақиб дарвозасига киритиш имкони бўлганди, аммо ёш ўйинчимизга бироз омад етишмади. Шу тариқа “Водий дербиси”ни “Навбаҳор” йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлади.

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 5:1 (3:1). 14 май. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 3451 томошабин.
Ҳакамлар: И. Танташев, М. Саидқосимов, Р. Серазетдинов, Р. Копадзе.
Назоратчи – А. Арутюнов.
"Навбаҳор": 23. Алибек Туробов, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 4. Ҳайрулло Каримов (48. Азиз Турғунбоев, 80), 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов, 18. Анвар Ражабов (17. Владислав Павленко, 54), 21. Аъзам Алиев, 22. Сардор Азимов, 29. Игорь Голбан, 33. Тоҳир Шамситдинов (15. Обид Жўрабоев, 60), 77. Олександр Пишур.
"Қўқон-1912": 21. Ғайрат Ҳасанов, 4. Миржалол Қурбонов, 7. Отабек Зокиров, 11. Навруз Алимов (9. Носир Отақўзиев, 46), 17. Азиз Тўхтабоев (26. Ойбек Рустамов, 71), 19. Сардор Қаҳҳоров (22. Ориф Мамажонов, 62), 23. Фурқат Ҳасанбоев, 28. Абдуллоҳ Олимов, 29. Иқбол Маликжонов, 31. Ойбек Нурбоев, 33. Абдулазиз Юсупов.
Голлар: И. Голбан (24), О. Пишур (33, 72, 78), Д. Жабборов (39) - М. Қурбонов (5).
Огоҳлантиришлар: Х. Каримов (38), О. Пишур (39), А. Баҳритдинов (45), И. Голбан (74) - М. Қурбонов (9), Ғ. Ҳасанов (32), И. Маликжонов (57).

 

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ