pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Яна мағлубият
13.05.2016 19:23

Бугун Тўақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида Ёшлар биринчилиги 9- тур ўйинлари доирасида “Навбаҳор” ўринбосарлари “Қўқон-1912” жамоасидаги тенгқурлари билан ўзаро куч синашишди. Ушбу беллашувда Дурбек Умаралиев шогирдлари рақибга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Ўйинни меҳмонлар ҳужумкор руҳда бошлашди. 11- дақиқага келиб қўқонликлар тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Натижада Мелиқўзиев осонлик билан учрашувда ҳисобни очишни уддасидан чиқди. Ёшларимиз орадан беш дақиқа ўтгач жавоб тўпини киритишди. Ташкил этилган чиройли комбинациядан сўнг Аббосов рақиб ҳимоячиси ва дарвозабонини алдаб гол урди, 1:1. Шундан сўнг футболчиларимиз ҳисобда олинга чиқиб олиш учун бир неча хавфли вазиятларни содир этишди. Айниқса Нодир Мавлоновнинг жарима зарбаси ва олис масофадан йўллаган зарбаси гол билан якунланиши мумкин эди. Аммо “Қўқон-1912” дарвозабони бунга йўл қўймади. Бўлим якунланишига беш дақиқа қолганида меҳмонлар бурчак тўпидан унумли фойдаланишди ва ҳисобда олинга чиқиб олишди, 1:2.
Иккинчи бўлимда яна рақиб тезкор гол урди. Маматхўжаев ҳимоячимиздан ўтиб Маматхонов қўриқлаган дарвозага жамоасининг учинчи голини урди. Вазиятни ўнглаш ёшларимиз учун янада қийинлашди. Боиси ташкил этилган кетма-кет ҳужумларни “Қўқон-1912” ҳимоя чизиғи бартараф этиб борди. Асабийлаша бошлаган футболчиларимиз эса хиссиётларга берилиб юборишди. Шу сабабли учрашувни жамоамиз икки киши кам бўлиб якунлашга мажбур бўлди. Шу тариқа ўринбосарларимиз кетма-кет иккинчи бор Ёшлар биринчилигида мағлубияга учрашди.

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 1:3 (1:2). 13 май. Тўрақўрғон. “Ёшлик” ўйингоҳи.
Ҳакамлар: Р. Копадзе, Р Одилов, И. Носиров, А. Жабборов.
Назоратчи - А. Абдуллаев.
“Навбаҳор”: 1. Мирзоҳид Маматхонов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 6. Ҳасан Асқаров, 7. Алибобо Раҳматуллаев (20. Акбаршо Рашидхонов, 46), 8. Босит Раҳимов, 9. Ислом Абдуқодиров (10. Илҳом Алибоев, 56), 11. Нодир Мавлонов, 15. Равшан Асланов (4. Жавоҳир Олимжонов, 46), 17. Азиз Турғунбоев (2. Азиз Умаров, 72), 18. Ғолиббек Каримов, 19. Шохжаҳон Аббосов.
“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Аслиддин Сойипов, 5. Жалил Кимсанов, 6. Бахтиёр Абдубаннонов (8. Иброҳим Ғофуров, 36), 9. Достон Мелиқўзиев (23. Сардор Исоқов, 89), 10. Аброр Раҳмонов (Дилшод Баратов, 86), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Маъруф Зокиржонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (17. Иброҳим Усмонов, 17), 26. Ойбек Рустамов (91. Иқрор Раҳимов, 74), 27. Алишер Зиёвуддинов (49. Исмоил Охунжонов, 70).
Голлар: Ш. Аббосов (16) – Д. Мелиқўзиев (9), А. Зиёвуддинов (39), А. Маматхўжаев (50).
Огоҳлантиришлар: И. Алибоев (58), А. Рашидхонов (73), Ҳ. Юнусов (79), Ш. Аббосов (90+4) – А. Зиёвуддинов (59), М. Зокиржонов (84).
Четлатишлар: Ғ. Каримов (81), Б. Раҳимов (90).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

21

8

32

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

22

6

27

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ