pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг
07.05.2016 21:23

"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Григорий Колосовский ("Пахтакор" мураббийи): Жамоалар жанговор ўйин кўрсатишди.Майдоннинг ҳар бир қисмида ва хавода кўплаб курашлар кузатилди. Наманганликлар осонликча таслим бўлиша эмас, ўйнаш учун келганини кўрсатди. "Навбаҳор"да уч очко билан ортга қайтиш истаги катта эди. Иккинчи бўлимда икки тезкор гол урганимиз ўйинни ўзгартириб юборди. Беллашув қизиқарли ўтди деб ўйлайман. Рақиб ҳимоясини ёриш учун ҳар икки қанотлардан самарали фойдаланиш талаб этиларди. Қанотлардан ҳужум ташкил этганимизда кўпроқ бўшлиқларга эга бўлишимизни билардик. Оқибатда бу тактика иккинчи бўлимда иш берди. Албатта ҳужумга ўтишимиз унчалик яхши бўлмади. Бу биринчи бўлимда сезилди. Биз бугун "Навбаҳор" асосий таркибида Пишур майдонга тушишини режалаштиргандик. У хатто қайдномага ҳам киритилмади. Аслида биз наманганликлар сафида украиналик легионер майдонга тушишини ўйлаб, шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Навбатда бизларни “Локомотив” билан жиддий ўйин кутиб турибди. Олий лига етакчиларидан бири бўлган “Бунёдкор”га қарши ўйинни бой бердик, ўз майдонимизда “Насаф”га очко олдирдик. Ҳозир ушбу йўқотилган очколар бизга етишмаяпти. “Темирйўлчилар” кўп гол уриб, кам тўп ўтказишмоқда. Навбатдаги беллашувда ҳар икки жамоа қизиқарли футбол намойиш этишларини кутмоқдаман. Шогирдларим ҳам нимага қодирлигини кўрсатишларига умид қиламан.

Александр Волков (“Навбаҳор” бош мураббийи): Умуман олганда йигитлар бугун берилган кўрсатмаларни хатто пенальтидан сўнг ҳам тўғри бажаришди. Танаффусда баъзи тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Иккинчи бўлимни фаол бошладик. Футболчилар кўрсатмаларни тўғри бажаришгани менга манзур бўлди. Кутилмаган иккинчи голдан сўнг афсуски ўйинимизга салбий таъсир ўтказди. Учинчи гол урилгач эса ўйинни ҳеч бўлмаганда дуранг билан якунлаш учун ишонч сўнди. Гап натижада эмас. Биздаги муаммо охиригача курашмасликдан иборат. Шуни енгишимиз керак. Шогирдларимга жиддий эътирозим йўқ. Стандарт вазиятларга тайёргарлик жараёнида катта эътибор берамиз албатта. Аммо кўрганингиздек “Пахтакор” футболчилари бўйдор. Шунга жарима тўпларидан унумли фойдалан олмадик. “Пахтакор” Осиё чемпионлар лигасида ўйнайди, улар амалдаги Ўзбекистон чемпионлари. Улар тезроқ ва кучлироқ бўлишлари шарт. “Навбаҳор” ўйинчилари баъзи вазиятларда курашни бой беришганини тўғри тушунса бўлади. Лекин иккинчи голга қадар “Пахтакор”дан қолишмадик. Автогол эса учрашувни кескин ўзгартириб юборди. Менга “Навбаҳор”нинг ўйини хуш келмоқда. Бошқаларга бизнинг ўйин ёқмаслиги мумкин. Мисол учун паловнинг ўттиз хил тури мавжуд. Барчага бир хил манзур келиб бўлмайди. Бугун ҳеч қандай бахона қилмоқчи эмасман. Ўйнашни тўхтатганимиз ягона муаммо бўлди, холос. Учинчи голдан сўнг ўйинимиздан қониқмадим. Бугун икки асосий ҳужумчиларимиз Пишур ва Ражабов касаллиги туфайли Аббосовни ноиложликдан туширдим. Ҳужумни якунлашда кескинлик бизда бўлмади. Ўз йўналишим бўйича жамоа билан максимал даражада ишлашда давом этаман. Мени истеъфога чиқаришларидан қўрқмайман. Чунки эртами ёки кечми мени ҳам ишдан барибир олишади. Барча клубда бу холат бир кун келиб кузатилади. Уч ойдан кейинми ёки уч йилдан сўнг, барибир мураббийни бўшатишади. Бизнинг ишимиз шунақа. “Навбаҳор” – футбол жамоаси. Футбол - менинг хаётим. Қандай даражада футболчини шуғуллантиришнинг ахамияти йўқ. Асосийси шогирдларни кўзларида олов бўлиши лозим.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ