pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Аламли мағлубият
07.05.2016 19:44

Бугун Ўзбекистон чемпионатида 8- тур ўйинларига старт берилди. Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлган "Навбаҳор" мағлубият билан ортга қайтишга мажбур бўлди.
Учрашувнинг биринчи ярми тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа жарима майдонига аввал ёриб киришга ҳарақат қилишди. Бироқ "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ҳимоячилари хавфларни бартараф этиб боришди. Шу боис "шерлар" ва "лочинлар" олис масофалардан зарбалар йўллашга урунишди. Аммо бу ҳам самара келтирмади. Рибкин ва Туробовларнинг ишончли ҳаракатлари берилган зарбаларни голга айланишига тўсқинлик қилди. Шундан сўнг футболчилар қанотлардан ҳужум ташкил этишга ўтишди. 28- дақиқада Ғуломхўжаевнинг чап қанотдан оширган тўпини "пахтакорчилар" майдон ташқарисига бир амаллаб чиқариб юборишди. Акс холда Жабборов жуда қулай вазиятга эга бўларди. 36- дақиқага келиб "Пахтакор"нинг ана шундай тактикаси ҳакамнинг хатоси эвазига фойда келтирди. Аниқроқ қилиб айтаганда Машариповнинг "Навбаҳор" жарима майдонига оширган тўпи Ғуломхўжаевнинг қўлига тегди. Ҳимоячимиз аслини олганда бу вазиятда жарима майдони ташқарисида турганди. Лекин бош ҳакам дарвозамизга пенальти белгилашга қарор қилди. Тошкентликлар ҳужумчиси Игорь Сергеевнинг 11 метрли жарима нуқтасидан тепган тўпи дарвозамиздан жой олди, 1:0. Ушбу ҳисоб танаффусга қадар сақланиб қолди.
Иккинчи бўлимни Волков шогирдлари жуда фаол бошлашганди. "Навбаҳор" бир нечта стандарт вазиятлардан фойдаланиш имконига эга бўлганди. Бироқ бу урунишлардан самара бўлмади. Аксинча 59- дақиқага келиб Игорь Голбан тўпни қайтариш мақсадида кутилмаганда ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Орадан бироз вақт ўтгач Соҳибовнинг йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвозамиз устунига тегди, Сергеев эса қайтган тўпни осонлик билан Алибек Туробов қўриқлаган дарвозага жойлаб қўйди, 3:0. Шундан сўнг пойтахтликларда яна голга тортадиган вазиятлар содир этилди. "Навбаҳор"нинг амалга оширган ўзгаришлари эса ўйинда бурулиш ясамади дейиш мумкин. Шу тариқа жамоамиз "Пахтакор" майдонида имкониятни бой берди.   

"Пахтакор" - "Навбаҳор" - 3:0 (1:0). 7 май. "Пахтакор" Марказий ўйингоҳи.
Ҳакамлар: О. Толибжонов, О. Абдувосилов, С. Шоюсупов, И. Гармашов.
Назоратчи - Ғ. Каримов.
"Пахтакор": 1. Никита Рибкин, 4. Аднан Ораховац, 5. Акбар Исматуллаев, 7. Азим Аҳмедов, 9. Жалолиддин Машарипов (18. Жавоҳир Сидиқов, 87), 11. Игорь Сергеев (17. Акобир Тўраев, 89), 14. Жамшид Болтабоев, 15. Жавоҳир Соҳибов (19. Суҳроб Бердиев, 70), 24. Даврон Ҳошимов, 29. Владимир Козак, 48. Темур Толипов.
"Навбаҳор": 23. Алибек Туробов, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 4. Ҳайрулло Каримов, 7. Акрам Баҳритдинов (48. Азиз Турғунбоев, 74), 9. Дилшод Жабборов, 16. Шохжаҳон Аббосов (11. Мўйдин Мамазулумов, 65), 17. Владислав Павленко (8. Санжар Асқаралиев, 66), 21. Аъзам Алиев, 22. Сардор Азимов, 29. Игорь Голбан, 33. Тоҳир Шамситдинов.
Голлар: И. Сергеев (36, пен., 61), И. Голбан (ўз дарвозасига, 59).
Огоҳлантиришлар: Ж. Сидиқов (90+2).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ